Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26 Oct 2019
Нукус шаҳрида VII Европа киноси фестивали доирасида Европа кинолари намойиши давом этмоқда. 24 октябрь куни фестиваьнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида фестивал ташкилотчилари, "Қорақалпоқкино" агентлиги вакиллари ҳамда қорақалпоғистонлик киноижодкорлар иштирок этишди.

"Европа киноси фестивали давомида намойиш этилаётган фильмлар қорақалпоқ томошабинларига манзур бўляпти. Ушбу кинокартиналарда Европа замонавий кино тенденцияларини гувоҳи бўляпмиз. Ҳам томоша, ҳам тажриба. Оддий томошабин фильмни томоша қилиб ҳордиқ чиқарса, киноижодкорлар картиналардаги янги жанрлар, образ, композицияни таҳлил қилиб ўзига тажриба сифатида олмоқда", дейди "Қорақалпоқкино" агентлиги директори Бектилеў Низаматдинов.

 VII  Европа киноси фестивали доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳридаги намойишлар 26 октябрьгача давом этади. Шундан кейин фильмлар намойиши Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида – 1-3 ноябрь ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри кинотеатрларида – 8-10 ноябрь кунлари давом этади.

Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилмоқда. Булар: “Белгияликлар Қироли” комедия жанрида суратга олинган драма, “Қишдаги Луиза” анимацион фильми, “Стефан Цвейг: Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” драмалари, бирор бир инсон кадрга тушмаган “Ҳомо сапиенс” фильми, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи” ҳужжатли фильми, криминал элементларига эга “Чямбра” драмаси, “Ҳаётдаги энг бахтли кун” номли қувноқ ҳужжатли фильм ва “Жаннат 89” бадиий фильмларидир.

Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилмоқда. Барча киносеансларга кириш – бепул.
Manba: не указан
Просмотров: 54
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech