Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
9 Dec 2019

Режиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг "Рангсиз тушлар" фильми тайёр бўлди.

Фильм синопсисига кўра, бегона мамлакатдаги 17 йиллик маҳкумликдан кейин озодликка чиққан Кашмира Ватанига қайтади. Унинг уйи тинч-хотиржам ва у ҳамиша шундай бўлиб қолади...

Кашмира орзиқиб қайтган уйида ҳеч нарса ўзгармаган бўлишини истайди, аммо келиши билан у кутмаган ва тайёр бўлмаган воқеалар содир бўла бошлайди.

Киноасар сценарийсини Умид Ҳамдамов ёзган. Оператор – Азизбек Арзиқулов.

Картинада бош ролни Феруза Саидова ижро этган. Шунингдек, фильмда Карим Мирҳодиев, Шоҳида Исмоилова, Анвар Назаров, Бекзод Абдумухитов, Нафиса Тошматова, Севара Ҳамроқулова,   Дониёр Ҳафизов ва бошқа актёрлар иштирок этган.

"Рангсиз тушлар" фильмининг премъераси 2020 йил бошида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Manba: не указан
Просмотров: 207
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech