Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Aug 2019

          Жорий йилнинг 2019 йил 6 август куни “Республика кинопрокат маркази” ДУК Хоразм вилоят филиалида Хоразм вилоят ҳокимлигининг Ёшлар масалалари бўйича вилоят идоралараро кенгаши мажлис баёнида (4-3754. 30.07.2019й) кўрсатилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

 “Республика кинопрокат маркази” ДУК Хоразм вилоят филиали ва Ёшлар иттифоқи вилоят бўлими ҳамкорлигида ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар ва пробация бўлинмаларида рўйхатда турувчи ёшлар, авф этилган ҳамда “Ёшлар иттифоқи кафиллиги” асосида суд залидан озод қилиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланган вояга етмаганлар учун Хива туманида жойлашган “Урганчтрансгаз” шўъба корхонасига қарашли “Хива гулшани” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Давлат буюртмасига асосан суратга олинган “Ёшлар ва ҳуқуқ” ҳужжатли фильми, “Шунқорлар” бадиий фильми  билан биргаликда  намойиши ва фильм муҳокамаси ташкил этилди.

Manba: не указан
Просмотров: 108
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech