Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Aug 2019

Унга кўра, 2019 йилнинг 12 августидан 3 сентябрига қадар Марказнинг Тошкент шаҳар ва вилоятлардаги филиаллари томонидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан яратилган миллий кино маҳсулотлари намойишларини чипта нархининг 50 фоиз чегирма билан кунига бир сеансдан кам бўлмаган миқдорда, ҳужжатли фильмлар намойишлари эса бепул ташкил этилади.

Акция давомида “Ватан манзиллари” рукни остида юртимизнинг табаррук қадамжолари, мустақиллик йилларида уларда амалга оширилган қурилиш бунёдкорлик ишлари акс эттирилган ҳужжатли фильмлар ҳамда ватанпарварлик ва тарихий мавзудаги бадиий фильмлар намойишлари ўтказилади.

Manba: не указан
Просмотров: 147
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech