Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Dec 2019

Режиссёр Саид Мухторов protoday.uz сайтига берган интервьюсида ўз режиссёрлик иши бўлмиш "Фарёд" фильми 1 млрд. 700 млн. сўм даромад келтирганини айтиб ўтибди.

"Фарёд" бадиий фильми 2008 йилда "Музаффар фильм" хусусий киностудиясида ишлаб чиқарилган. 

Режиссёр "давлат фильмларига 2-3 млрд. сўм пул ажратилаётгани, тантанали катта тақдимотдан сўнг томошабинлар фильмларни ўн кун ҳам кўрмаслигини" иддао қилган.

Айни пайтда "Ўзбеккино" Миллий агентлигида давлат буюртмасига асосан кўплаб кинокартиналар ишлаб чиқарилмоқда. 26 ноябрьда "Биринчи август", 6 декабрьда "Авлоний" бадиий фильмларининг катта тақдимоти бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номли кино саройига келиб, ушбу фильмларни томоша қилувчилар сони кундан кун кўпайиб бормоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев кино санъати ҳақида шундай деган эди:  “Агар биз аждодларимиз хотирасини улуғламоқчи, шу асосда ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этмоқчи эканмиз, бу ишни биринчи навбатда кино санъати орқали амалга оширишимиз керак. Айнан кино санъати орқали жаҳон экранларини забт этишимиз, шу йўл билан дунё аҳлининг диққат-эътиборини қозонишимиз мумкин”.

Кинони моддий даромад воситаси дейишдан тийилган бўлар эдик. Чунки кино, биринчи галда, санъатдир. Айни пайтда "Ўзбеккино" Миллий агентлиги томонидан янги давлат фильмларини намойиш этиш учун кинотеатрлар сонини кўпайтириш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилаётганини маълум қиламиз.

Manba: не указан
Просмотров: 227
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech