Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Sep 2019
Умид Ҳамдамов,
"Иссиқ нон" фильми режиссёри:
– Оиланинг асосий тимсоли – Аёл! Бизнинг наздимизда ожиза бўлиб кўринади-ю, тубдан таҳлил қилсангиз, ҳамма юкни унинг елкасига ташлаб қўйганимизни сезасиз. Оила ажралганда ҳам болалар она билан қолади.
Ажримлар эркак ва аёл учун, эҳтимол, кўп оғир бўлмас, лекин кемтик меҳр билан ўсганлар бир умр кўнгли яримликни ҳис этиб яшайди.
 Асосий гапимиз ҳаётда эркак позициясига қаратилган. Икки қадам орқага кетган оталар энди уч қадам олдинга одим отиб, фарзандлар тақдирига масъулиятни ҳис этсин, деган фикрни олға сурганмиз. 
Фильм номига келсак, нон ҳеч бадга урмайди, бу ҳаётга қиёсланган. Кунларимиз гоҳ қувончли, гоҳ қайғули ўтса-да, барибир яшаш завқли, жон ширин. Ҳар қандай вазиятда ҳам кўнгилнинг бир четида умид учқуни порлаб туради.
Manba: не указан
Просмотров: 73
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech