Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
26 Oct 2019
Бугун "Ўзбеккино" Миллий агентлигида Россиянинг "СТАР-Т" кинокомпанияси билан "Нон шаҳри" телесериалини суратга олиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, халқаро бўлим раҳбари Умид Зуннунов ҳамда "СТАР-Т" кинокомпаниясининг продюсери, сценарист, киноактёр Сергей Кузьминых иштирок этишди. Учрашувда "Нон шаҳри" ("Город хлебный…") сериалини суратга олишга келишилди. 
"Нон шаҳри" сериалининг сценарий муаллифи Сергей Кузьминых. Сериал тарихий-детектив, драма жанрида суратга олинади. Сериалда 1942 йилги воқеалар тасвирланади ва ҳозирча сериалнинг 6 қисмдан иборат бўлиши режалаштирилмоқда.
"СТАР-Т" кинокомпанияси 2005 йилда ташкил этилган ва қисқа вақт давомида Россиядаги энг нуфузли кинокомпаниялардан бирига айланган. "СТАР-Т" бадиий ва ҳужжатли фильмлар ҳамда Россиянинг энг машҳур телеканаллари учун телесериаллар ишлаб чиқаради. Ушбу кинокомпания ишлаган "Молодой Волкодав", "Классные мужики", "Команда Б" каби кўплаб телесериаллар Россия ва чет мамлакатларда шуҳрат қозонган.
Manba: не указан
Просмотров: 45
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech