Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Mar 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан жорий йилнинг 5март  куни соат  18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Саид билан Саидабадиий фильмининг   тақдимот маросими ўтказилади.     

Фильмда ёзувчи Саид Аҳмаднинг туҳмат билан қамалиши, қатағон қилиниши ҳамда рафиқаси Саида Зуннунованинг садоқати билан боғлиқ воқеалар, уларнинг ўзаро ёзишмалари билан боғлиқ ҳаётий воқеалар акс эттирилади.

Фильмдаги асосий воқеалар Саид Аҳмаднинг қамоқдаги турмуши ва у ердаги маҳбуслар билан ўзаро муносабатлари, хусусан зиддиятлари турли ҳаётий воқелар асосида акс эттирилган. Шу билан бирга, шоира Саида Зуннунованинг эрига садоқати унинг қамоқдаги вақтида бошидан кечирган изтироблари ҳамда “халқ хоинининг хотини” сифатида таҳқирланиши реал воқеалар асосида очиб берилган.

Фильм Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси Саид Аҳмад Ҳусанхўжаев ва шоира Саида Зуннунованинг порлоқ хотирасига бағишланади.

Фильмда Саид Аҳмад асарлари, рафиқасига ёзган хатлари ва Саида Зуннунованинг кундаликлари ва шеърларидан фойдаланилган.

Мазкур фильм оилага садоқат, икки ёшнинг бир-бирига меҳр-оқибати ва самимий муҳаббат ҳақида. “Ўзбеккино”Миллий агентлиги буюртмаси билан “Sinema-servis”МЧЖда ишлаб чиқарилди. Давомийлиги – 115 дақиқа.    

Сценарий муаллифи  - Нодира Ҳусанхўжаева

                                       Шуҳрат Аббосов иштирокида

Постановкачи режиссёр – Нозим Аббосов

Постановкачи оператор – Дилмурод Турдибоев

Продюссер   - Шухрат Умаров

Постановкачи рассом – Анастасия Рейм

Бастакор – Дмитрий Янов-Яновский

Иккинчи режиссёр – Ҳамидулла Бобоқулов

Картина директори – Камила Матенова

Бош ролларда: Эркин Бозоров, Шаҳло Темирова.

Асосий ролларда: Зулхумор Мўминова, Жамила Ғафурова, Фурқат Файзиев, Изроҳат Муродова, Дилноза Кубаева.

Manba: не указан
Просмотров: 215
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech