Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Mar 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши томонидан муаллиф Исмоил Шомуродовнинг “САЙЁҲ” номли кўп қисмли мультфильм сценарийси маъқулланди.

Ушбу сценарий “Ўзбеккино”  Миллий агентлигига “Astir animation studio” томонидан тақдим этилган. 2018 йилдан ишлаб чиқилган ва кўпчиликнинг этирофига сазовор бўлган “Авто саргузаштлар” мультфильми ҳам шу жамоага тегишли.

САЙЁҲ  анимацион фильми кўп қисмли мультсериал бўлиб, режага мувофиқ ушбу мультфильмнинг 3 та қисми 2019 йилда ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ва ҳар қандай ёшдаги томошабинлар кўриши мумкин бўлади.

 Ушбу мультфильмда чет давлатдан Ўзбекистонга сайёҳ бўлиб келган меҳмон Ўзбекистоннинг сўлим қишлоқларидан бирида ўзбек йигит билан тасодифий учрашув натижасида танишиб, дўстлашиб қолади. Мултфильмнинг ҳар бир қисмида иккала дўст ажойиб саргузаштларни бошидан кечиради. Сайёҳ бизнинг миллий маҳсулотларимиз ва одатларимизга тушунмай қизиқарли воқеларга дуч келади. Қаҳрамонлар хатти-ҳаракатлари, уларнинг ҳар бир саргузаштлари миллий урф-одатларимизни очиб берган ва қайсидир маънода ҳам тарғиб қилган.

 

Manba: не указан
Просмотров: 81
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech