Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Jul 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Қорақалпоқфильм” ДУКда “Тақдир поезди” номли тўлиқ метражли бадиий фильм ишлаб чиқаришга туширилди. Ушбу фильмнинг сценарий муаллифлари – Ғ.Шермуҳаммад, Ш.Ризаев, постановкачи режиссёри – М.Абдухолиқов, маслаҳатчи – Муратбай Низановлардир.

Ижодий гуруҳ ушбу фильмнинг тўқсон беш фоиз (95%) суратга олиш ишларини Қорақалпоғистон Республикасининг Муйноқ ва Нукус шаҳри  атрофида жорий йилнинг 31 май санасидан – 1  июль санасигача амалга ошириб қайтди. Мазкур фильмда Мўйноқлик бир аёлнинг ибратли тақдири, яъни ҳаётнинг оғир синовларига ирода ва матонат билан курашган инсон қисмати ҳақида ҳикоя қилинади. Шу билан бир қаторда, фильмда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган Оролбўйи экологик вазият муаммолари ҳам ўз аксини топади.

 

 

 

 

Manba: не указан
Просмотров: 147
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech