Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Mar 2019
Табиат гултожи ўзингсан, аёл!
Сен-опа, сен-сингил, меҳрибон она,
Бунча бетакрорсан, сураман хаёл.
Бормикан сендайин меҳрибон яна
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.

Эшитган лол қолар айтган аллангга,
Қўшиғинг жим тинглар ҳаттоки шамол.
Қалбингда олади меҳринг алангга,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.

Битта табассуминг эритади тош,
Кулгуинг, қувончинг топмасин завол.
Жилмайсанг, тоғлар ҳам эгадилар бош,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.

Бахтинг умринг бўйи бўлсин йўлдошинг,
Сенга кулиб боқсин бахт ила иқбол.
Ҳар тўсиқни енгсин сабринг, бардошинг,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.

Толеълар пойингга чўкадилар тиз,
Ўзинг гўзалликка ягона тимсол.
Муҳаббат бир лаҳза яшолмас сенсиз,
Табиат гултожи ўзингсан, аёл.
Manba: не указан
Просмотров: 212
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech