Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Jul 2019

Қалимбетов Торенияз Джумабаевич, 1954 йил 19 январда Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида, ишчи оиласида туғилган, 1976 йили Тошкент маданият институтини режиссер йўналиши бўйича тамомлаган. Т.Қалимбетов “Қозоқфильм”да, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясида, “Қорақалпоқфильм” киностудиясида ва “Қорақалпоқкино” агентлигида режиссёрлик  ва турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган. Т.Қалимбетов режиссёр сифатида 30 га яқин бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратган ва турли кинофестивалларда муносиб ўринларни қўлга киритган. Режиссёрнинг энг машҳур фильмлари қаторида 2002-йилда суратга олган,  халқимиз севиб томоша қиладиган “Танка”  бадиий фильмини олиш мумкин.

     “Ўзбеккино”  Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзолари республикамиздаги барча кино мухлислари номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.

                                                                                                

Manba: не указан
Просмотров: 103
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech