Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Feb 2020

“Тенгиз” фильми эрининг хиёнатидан сўнг бахтсиз ҳодиса сабаб поезд остида қолиб ногиронга айланган аёлнинг кейинги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Картинани “Аросат”, “Қудуқ”  каби фильмлар режиссёри Мансур Абдухолиқов суратга олган.

Режиссёр бу гал ҳам одатига хос равишда бир инсон тақдири орқали жамиятимиздаги оғриқли муаммоларни кўтариб чиққан. Фильмни кўриш давомида бу муаммолар нималар эканини англаб етасиз. Дарвоқе, фильм бош қаҳрамонининг исми сценарийда Маржон эди, кейинчалик режиссёр уни Тенгизга айлантирган. Хиёнатга учраган Тенгиз. Фильм эса Мўйноқ туманида суратга олинган...

Фильмда бош қаҳрамоннинг шахс сифатида шаклланишида тиргак бўлгувчи дугонаси ролини таниқли актриса Феруза Саидова ўйнаган.

"Тенгиз" бадиий фильми ўзбек ва қорақалпоқ тилларида намойиш қилинади.

Баъзан хориж фильмларида суратга тушиш учун актрисаларнинг қанчадир килога озгани, семиргани, қийин жисмоний машқларни бажаргани ҳақида ўқиймиз. Аслида ўзбек актрисалари ҳам ўз касби учун кўп фидоийликлар қила олишади. Масалан, фильмни суратга олиш давомида ўта иссиқ ҳарорат сабабли бош роль ижрочиси актриса Ситора Фармонованинг юраги қаттиқ безовта қилишига қарамай, съёмкани давом эттиргани айтилди.

                 Суратга олиш жараёнидаги шу каби қийинчиликлар, қизиқ фактлар ҳақида яқин кунларда актрисанинг ўзи билан ўтказадиган суҳбатимизда                   хабар берамиз.

Manba: не указан
Просмотров: 173
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech