Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
12 Aug 2019

Бундан 40 йил олдин “Пахтакор” футбол жамоаси фожиали вафот этган эди. Унинг бош мураббийи - таниқли украиналик футболчи ва мураббий Базилевич Олег Петрович эди ва хамма унга қисқа Базиль деб мурожаат қилишган.

Шу кунларда, Тошкентга Украинадан “Магика-фильм” кинокомпанияси машҳур Украиналик футболчи ва “Пахтакор” футбол жамоасининг бош мураббийи бўлган ва 1979 йил 11 август куни рўй берган авиаҳалокат натижасида бутун жамоа вафот этганда, мўъжизавий равишда омон қолган Олег Петрович Базилевич ҳаёти ва фаолияти хотирасига бағишланган тўлиқ метражли ҳужжатли фильмни суратга олиш мақсадида ташриф буюрди. Олег Петрович Базилевич ўтган йилнинг октябрь ойида вафот этган.

Украинанинг суратга олиш гуруҳи ўша йиллардаги хотиралар ва воқеалар билан боғлиқ жойларни зиёрат қилиш, одамлар билан учрашиш ва “Базиль” ҳужжатли фильми учун лаҳзаларни видеотасвирга олиш учун Тошкентга келди, чунки унинг ҳаётидаги энг муҳим саҳифаларидан бири Ўзбекистон билан боғлиқ эди.

1979 йилда таниқли украиналик футболчи ва мураббий Базилевич Олег Петрович Тошкентга “Пахтакор” жамоасига раҳбарлик қилиш учун таклиф қилинган. Ўша пайтларда Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Равиль Агишев, Олим Аширов каби бошқа машхур футбол усталари хам жамоада таниқли эди. Ўз автобиографик китобида Олег Базилев Ўзбекистон уни самимий кутиб олганини, футболчилар ва спорт раҳбарлари томонидан унга ҳамда футбол ғояларига бўлган ишончни эслайди. Базилевич доим “менинг Пахтакорим” деб ёзган ва шу билан у ўз ҳаётида ҳеч қачон бундай ёрдам, тушуниш, дўстона ва самимийликни учратмаганлигини таъкидлаган. Жамоа машғулотлар учун унинг янгича ғояларини қабул қилди ва кўп ўтмай кетма-кет бешта катта ғалабани қўлга киритиб етакчиликга яқинлашди. Фожиали авиаҳалокат самарали бошланган ҳамкорликни узиб ташлади.

Фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёри таниқли украиналик кинорежиссёр Украинада хизмат кўрсатган артист Роман Ширман:

- “Фильм футбол хақида эмас, инсон тақдири хақида ва фильмдаги энг таъсирли лаҳзалар айнан Тошкент билан боғлиқ бўлади. Биз унинг яқин инсонлари билан учрашдик ва улар унинг хаётидан қизиқарли ва унутилмас воқеалар билан бўлишди. Ушбу фильмда биз томошабин Олег Петровичнинг барча қувончларини ва азобларини ҳис қилиши учун, унинг қалбида ҳиссиётларни уйғотмоқчимиз. Афсуски, Олег Петрович ҳозир биз билан эмас, аммо доимо ёдимизда ва бу фильм бутун умрга унинг хотирасини сақлаб қолади.

Биз фильмни бу қишдан суратга олишни бошлаймиз ва сентябрь ойида уни тугатишни режалаштирмоқдамиз. Фильм преьмераси йил охирига қадар Украинада бўлиб ўтади. Тошкентдаги премьерага келсак, барчаси режамиз бўйича кетса, у ҳам бўлиб ўтади”.

Генадий Кофман (продюсер)

-“Аввало шуни таъкидлашни истардимки, биз ушбу экспедицияни тахминан 7 ой давомида жиҳозлашга ҳаракат қилдик, аммо натижаси аниқланмади Тошкентда суратга олишимиз имкониятини аниқлай олмадик. Кейин мен тасодифдан продюсер дўстимнинг Facebookдаги сахифасида мақоласини кўрдим. У 2019 йилда Каннда бўлганини ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси делегацияси билан учрашганини билгач, улар билан боғланиш йўлини сўрадим ва дарҳол ташкилот билан алоқага чиқдим. Суҳбатда аниқликни эшитганимдан хурсанд бўлдим, барчаси яхши бўлишидан ва биз уни амалга ошира олишимиздан хотиржам бўлдим. Тушунганимдек, ташкилот бошқа мамлакат компаниялари Ўзбекистонда суратга олиш рухсатини олиши учун ариза бериш механизмларини ишлаб чиқди. Тан оламанки, биз бунчалик тез жавоб олишимизни ва келишимизга қадар барчаси ташкиллаштирилган бўлишини ўйламаган эдим. Биз бу экспедицияни узоқ вақт давомида кейинга қолдирдик ва шундай бўлдики,  режалаштирилган оҳирги саналар фожианинг 40 йиллигига тўғри келди. Муваффақиятли иш олиб боргани учун Ўзбекистон миллий кинокомиссияси вакилларидан миннатдорман. ”

Ўзбекистонда илк бор хорижий кинокомпанияларга бепул ташкилий, ишлаб чиқариш ва техник ёрдам кўрсатиш учун махсус тизим ишга туширилди. Ушбу тизим бўйича хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистонда фильмларни суратга олиш учун тақдим қилинган аризаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва хорижий кинокомпанияларга суратга олиш ишларида ташкилий, ишлаб чиқариш ва техник кўмаклашишдан иборат.

Ушбу тизим Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги кўмагида Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан амалга оширилмоқда.

 

Manba: не указан
Просмотров: 110
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech