Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22 Aug 2019

Вазирлар Маҳкамасининг “Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил
19 августдаги 695-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар тасдиқланди
:

1. Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган кино маҳсулотлари учун танлов ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;

2. Халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга юбориш учун энг яхши миллий ва ҳамкорликдаги фильмларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом;

3. Давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмлар дистрибуциясини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом.

Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 11 декабрдаги 976-сон қарорига,

- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 28 декабрдаги 1030-сон қарорига;

- Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 6 апрелдаги 272-сон қарорига.  

 

Manba: не указан
Просмотров: 139
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech