Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Dec 2019

“Ўзбекфильм” киностудиясининг  учта ёш ижодкори  Мосфильмда малака ошириш курсини тамомлаб қайтишди.  “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати уларнинг ўқиш таассуротлари билан қизиқди.

Сирожиддин Икромов:

– Режиссёр ёрдамчиси ва актёрлар билан ишлаш  бўйича таҳсил олдим. Октябрда ўқишни бошлаган бўлсак, тиғиз икки ой қандай ўтганини билмай қолдик.  Куннинг ярмигача назарий билим, куннинг иккинчи ярмида эса бевосита амалий иш жараёнларини кузатдик, ўргандик.

 Менга улардаги ҳар бир мутахассис ўз ишига уста эканлиги ва профессионал ёндашиши жуда маъқул келди. Кинода иккиламчи нарса бўлмаслигини уларнинг ижоди орқали гувоҳ бўлдик.  Бундан ташқари, машҳур санъаткорлар, продюссерлар билан суҳбат қурдик, режиссёр ишини, суратга олиш жараёнларни кузатдик. Ўттиз етти гектардан иборат катта павилонларда айландик. Уларнинг бари жуда ҳайратланарли, докаратциялар  фильм олишингиз учун барча имкониятларни яратиб беради.  Мен ўзим Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатганман. Оммавий байрамлар режиссёрлигини. Шуҳрат Аббосов, Ҳилол Насимов, Тамара Камарова,  Абдувоҳид Ғаниев картиналарида ишлаганман.   Мақсадим, энди ўз ишимга чуқурроқ ёндашиб, олган билимларимни кенг қўллашга уринаман.

Раҳимов Абдурауф:

– Мен “Ўзбекфильм” киностудиясида етти йилдан бери ишлайман. Мосфильм киностудиясида Овоз режиссёри ёрдамчиси махсус курсини тамомладим. Бизни у ердаги режиссёрларининг микрофонлар билан ишлашлари, ҳатто улар билан тиллашишлари ҳайратда қолдирди. Улар ҳар қандай онларни муҳрлай олади. Замонавий технологиялари жудда кўп ва бундан унумли фойдланиш кўникмаси эга. Биз улардан билмаган нарсаларимизни ўргандик.  Айниқса, микрафонларни қандай усталик билан қаерга жойлаштириш, доимий назоратини таъминлаш, овозни ўта сифатда муҳрлаш ишлари устида кўплаб амалий дарслар бўлди.

Мен Зулфиқор Мусоқов ва Нозим Тўлахўжаевнинг кўпгина картиналарида пишдим.  Мосфильмдаги таълим эса менинг кейинги ишларимда катта мактаб бўлади, деган умиддаман.

Собиров Ҳамидулла:

– Мен иккинчи операторлик курсини тамомладим. Бу ерда олган катта тажрибам ўқиш давомида менга қўл келди, деб айта оламан. Кўп ҳам қийналмадим. Янги технологиялар билан танишдик, ўргандик. Уларни қандай ишлатиш ва моҳирлик билан фойдаланиш кўникмасини шакллантирдик.

Менга у ердаги энг маъқул келган нарса, иккинчи оператор иши алоҳида аҳамиятга эгалиги. Иккинчи оператор ўз ишига профессионал ёндашади ва картинада ижодий, эркин ижод қилади. Ўйланманки, олган таълимимиз кейинги ишларимизда қўл келади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ёшларни малакасини ошириш ишлари янги лойиҳаларга кўра изчил давом этади.

Manba: не указан
Просмотров: 186
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech