Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 Nov 2019

Ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар жорий йилнинг 26 ноябридан 1 декабрига қадар давом этадиган  “DigiCon6 Asia Awards-2019” халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида иштирок этиш учун Гонконгга жўнаб кетди.

Осиё бўйича иқтидорли муаллифларни топиш, танитиш ва уларнинг ажойиб ишлари учун рағбатлантириш мақсадида ҳар йили кузда ўтказиб келинадиган “DigiCon6 Asia Awards” мукофотига ўзбекистонлик ёш киноижодкорларнинг иккита фильми  - Шокир Холиқовнинг “Чой” ва Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға” фильми тақдим этилди. Жами ўзбекистонлик вакиллар етти кишидан иборат.

-  Ёш киноижодкорлар - миллий кинематографиянинг келажаги, шу сабаб уларнинг ижодий маҳорати ошишига катта эътибор қаратиш лозим, - дейди “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов. - Бизнинг иқтидорли йигитлар бундай нуфузли фестивалда  Ўзбекистонда ёш киноижодкорлар учун яратилган шарт-шароитлар ва ўзларининг қобилияти туфайли иштирок этишмоқда, дея қўшимча қилди у.

-  - Келгусида  “Ўзбеккино”   ёш киноижодкорлар маҳоратини ошириш учун уларни ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор лойиҳалар ташкиллаштиришини таъкидлаб ўтди Абдухолиқов.

-  Биз “Ўзбеккино” миллий агентлиги қошида Ёшлар ижодий маркази ва ёшлар ижодий студиясини ташкил этишни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, барча керакли ускуналар билан жиҳозланган 150 ўринли ижодий лабораторияни очишни мўлжалладик, - деди “Ўзбеккино” раҳбари.

Шуни қайд этиш керакки,”DigiCon6 ASIA” га қатнашадиган давлатлар Япония, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Индонезия, Корея, Малайзия, Сингапур, Тайвань, Таиланд. Ўзбекистон фестивалда  илк маротаба иштирок этмоқда. Япониянинг йирик медиа кинокомпанияси TBS кинофестиваль ташкилотчиси ҳисобланади.

Суратда:  “Совға” кинофильми режиссёри Маҳлиё Асқаралиева, Канн халқаро кинофестивалида “Чой” фильми учун Гран-при соҳиби,  Шокир Холиқов, “ФОКУС” киномактаби  асосчиси ва директори Мария Мусакова.

Manba: не указан
Просмотров: 55
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech