Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
13 Aug 2019

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ёш иқтидорли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти битирувчи талабаларининг диплом иши учун грант ютиб олиш имконияти яратилди. Энг яхши ва энг сара сценарийлар муҳокамага қўйилиб, уларни суратга олиш учун ёш режиссёрларга ўз иқтидорларини намоён этиш учун йўл очиб берилди. Худди шундай иқтидорли ва умидли ёш режиссёрлардан бири Сарварбек Маҳкамбоевнинг ўз қаламига мансуб бўлган “Маликаники” номли қисқа метражли фильми сценарийси ҳам тасдиқдан ўтди ва суратга олинди.

Ушбу қисқа метражли фильм, драма жанрида бўлиб,  ўзбек оиласининг бирдамлиги, ака-сингилнинг бир-бирларига бўлган беғубор меҳр-муҳаббати тасвирланади. Фильмда яна бир неча муҳим мавзулар кўтарилади, яъни эгоизмга қаршилик, унинг ёмон оқибатлари, оиланинг қанчалар муқаддаслиги кўрсатилиб берилади.

Фильмда кичик ёшли бўлишига қарамай, Аслиддин ўз қилган хатоси туфайли юзага келган оғир вазиятни тузатишга киришади. Аслиддиннинг синглисига бўлган чексиз меҳри, ҳаттоки айрим катта ёшли инсонларни ҳам жасорати етмайдиган ишга қўл уришига сабаб бўлади, яъни ўз қилган хатосини тузатишдек мушкул вазифа. Шунчаки бир кутилмаган вазият туфайли содир бўлган вазиятда кимгадир ёрдам бериш ёки уни узатишга уриниш - бу инсонийликдан далолат беради, лекин ҳақиқий қаҳрамонлик ўз қилган хатосини тушуниб етиб, уни тўғирлашга бел боғлаган инсондир .

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр: Сарварбек  Маҳкамбоев

Постановкачи  оператор: Давлатбек  Ўразалиев

Постановкачи  рассом: Исломхўжа  Фаттоев

Грим устаси: Гулноза Турғунова

Овоз режиссёри: Комил  Турсунбоев

Бастакор: Дониёр  Агзамов

Графика ва  монтаж устаси: Дилшод Ибрагимов

Режиссёр: Азим Айтматов

Режиссёр  ассистенти: Беҳзод Қодиров

                                    Руслан Бердиев

Оператор ассистенти: Аббос  Нуруддинов

Маъмурлар: Иброҳим Саиджабборов

                      Қўчқор Абдураҳмонов

Техниклар: Бобур  Нуралиев

                   Фурқат Мусаев

                   Рустам Мўминов

Продюсер: Иззатилла Саиджабборов

Бадиий раҳбар: Баҳодир  Одилов

Курс мураббийси: Музаффар Қорабоев

                                        Ролларда:

Саидамирхон  Абдураҳимов

Эъзоза Шерматова

Гулруҳ  Зокирова

Миркамол  Қорабоев

Нигина  Анорбоева

Муҳаммадамин  Тоиров

 

Manba: не указан
Просмотров: 114
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech