Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Aug 2019

     “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан ёш иқтидорли ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти битирувчи талабаларининг диплом иши учун грант ютиб олиш имконияти яратилди. Энг яхши ва энг сара сценарийлар муҳокамага қўйилиб, уларни суратга олиш учун ёш режиссёрларга ўз иқтидорларини намоён этиш учун йўл очиб берилди. Худди шундай иқтидорли ва умидли ёш режиссёрлардан бири Муҳаммадали Эргашевдир. Ёш режиссёрнинг   “Дадамнинг совғаси” номли қисқа метражли фильми сценарийси ҳам тасдиқдан ўтди ва суратга олинди.

   Фильм сценарийси муаллиф - Бобур Эгамовнинг “Боғичлар” ҳикояси асосида ёзилган бўлиб, унда Карим (13 ёш) исмли бола образида ҳаётга бўлган кураш, чидам ва ота-онага бўлган ҳурмат каби чин инсоний фазилатлар улуғланади.

   Карим синфидаги энг яхши чап ён ҳужумчиси ҳисобланади. Аммо унда футбол ўйнаш учун қолган синфдошлари сингари янги спорт пояфзали йўқ эди. Олиб бериш учун эса отасининг имконияти етмайди. Карим бу мусобақа оддий мактабда ўтказиладган спорт мусобақаси эмас, балки ҳаётга бўлган курашдаги чин мусобақа эканлигини тушуниб етади. У эски спорт пояфзалида бўлсада мусобақада иштирок этиб ғолибликни ўз жамоасига олиб беради.

   Фильм номи “Дадамнинг совғаси” деб номланишида драматург тўғридан-тўғри футбол мусобақаси билан бир қаторда, инсоннинг турмуш қийинчиликлари олдидаги курашига ҳам ишора қилади. Зеро, бу ҳаёт мусобақасида ҳалол “ўйнаш”нинг ўзи машаққатли юмуш -  фазилатдир .

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр: Муҳаммадали Эргашев

Постановкачи  оператор: Рихсибой Шермухамедов

Постановкачи  рассом: Шоҳрух Алиқулов

Грим устаси: Шероза Саидазизова           

Овоз режиссёри: Комил Турсунбоев

Бастакор: Дониёр Аъзамов

Графика ва  монтаж устаси: Хуршид Алиходжаев

Режиссёр: Азимжон Айматов

Режиссёр  ассистенти: Бекзод Исмоилов

                                   

Оператор ассистенти: Сардор Умарбеков

Маъмурлар: Иброҳим Саиджабборов

Техниклар: Нодир Йўлдошев

                      Рустам Мўминов

                      Ҳамидулла Хувайдуллаев

Продюсер: Иззатилла Саиджабборов

Курс мураббийси: Музаффар Карабаев

Бадиий раҳбар: Баҳодир Одилов

Курс мураббийси: Музаффар Карабаев

                                        Ролларда:

Шохрух Аъзамов

Самиддин Лутфуллаев

Абдуғани Рўзиев

Маҳбуба Хуррамова

https://t.me/joinchat/AAAAAEx3CirPkHjg1cvvBw

Manba: не указан
Просмотров: 122
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech