Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
24 Jun 2019
Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради. Икки халқнинг маданияти ва менталитети бир-бирига ўхшаш. Халқимиз кўплаб Корея сериаллари орқали уларнинг урф-одатидан, турмуш тарзини яхши билишади.  Улар юртимизга яшаб келаётган корейслар билан дўст-биродар бўлиб яшаб келишмоқда.  Бугун улар мамлакатимизда яшаб, турли жабҳаларда  фаолият юритиб келишлари ҳам ўзбек-корейс халқининг бирдамлигини билдиради.
        Давлатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаш ҳамда халқларимизни янада яқинлаштиришда кўп сонли корейс диаспораси ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу миллат вакиллари МДҲда энг йирик диаспора бўлиб (180 мингдан зиёд), нуфуси жиҳатидан дунёда тўртинчи ўринда туради. Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси маданий алоқалар, жумладан  кино соҳасида ҳам икки томонлама ҳамкорликда ривож топмоқда. 
         Бугун, 24 июнь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигига Жанубий Корея давлатидан “Кино санъати” академияси Бош директори Бриен Ким раҳбарлигида бир гуруҳ кореялик кино соҳаси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.  Меҳмонларни Ўзбекистон Киноарбоблари уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов  самимий қабул қилиб, халқларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. 
     Ушбу учрашувда томонлар айни пайтдаги кино соҳасидаги  ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш учун келишиб олишди. Яқин йилларда ушбу кўрсаткичларни янада ошириш бўйича ижобий қадамлар ташланиши таъкидланди. 
     
Дарҳақиқат, маданий алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда. Юртимизда Корея Республикаси маданияти кунлари бўлиб ўтганлиги,  корейс маданияти ва санъати уйи барпо этилаётганлиги мамлакатимиздаги корейс диаспорасига қаратилаётган юксак эътиборнинг яққол намунасидир. Эндиликда кореялик киноижодкорлар билан суратга олинажак фильмлар ҳам давомли бўлади деб умид қиламиз.

Manba: не указан
Просмотров: 200
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech