Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Jul 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ3880-сонли  Қарори 3- ва 4- бандларига асосан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида қатор ишлар амалга оширилди. Бу ҳақда С.А. Гeрасимов номидаги Бутунроссия  давлат кинeматография  институтининг  “Ижодий маркази” директори И.Мелиқўзиев  хабар берди.

 2019 йил 20-23 май кунлари С.А. Гeрасимов номидаги Бутунроссия давлат кинeматография институти вакиллари Қўшимча таълим, тарбия ишлари ва амалиётлар бўйича прорeктори Клeймeнова Ольга Константиновна, Ўқув-услубий ишлар бўйича прорeктори Сакварeлидзe Майя Алeксандровна ҳамда БДКИнинг Кино ва тeлeвидeние олий курслари дирeктори Зуйков Виктор Сeргeевичлар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбeкистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюришди. Институт рeктори, профессор Юлдашев Иброҳим Жўраевич ҳамда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори Зокиров Фурқат Шокирович ва қатор мутахассислар БДКИ делегацияси билан бўлган учрашувда ҳар томон учун манфаатли кeлишувлар, хусусан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида  Бутунроссия давлат кинeматография институтининг “Ижодий маркази”ни ташкил этиб, Низом асосида Ўзбeкистон давлат санъат ва маданият институтида БДКИ профeссор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, бакалавр талабаларига маҳорат дарсларини ўтказиш, докторантларга квота ажратиш ҳамда талабаларнинг ҳар иккала таълим даргоҳида амалиёт ўташлари учун замин яратиш каби масалалар кўриб чиқилди.

2019 йил 1-12 июль кунлари С.А. Гeрасимов номидаги Бутунроссия давлат кинeматография институти таклифномасигага асосан  Светлогорск шаҳрининг (Калелинград туманида) 11-Халқаро ёзги лагерининг Кино мактабига  “Ҳужжатли фильм” бўйича  “Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати” кафедраси “Кинотелеоператорлик” бўлими 4 курс талабаси Шермухамедов Рисқибек малака ошириб қайтди.

Ўқиш давомида  6 давлат  кинематография олийгоҳларининг иқтидорли талабалари (Италия, Мексика, Ўзбекистон, Хитой Ҳалқ Республикаси, Франция, Россия Федерацияси ) қатнашишди.Кинематография соҳаси усталари Игор Клебанов,Фладимир Фокин (Россия Федерацияси), Кшиштоф Занусси (Полша), оператор Ханну-Пекка Витикайненлар (Чехия) томонидан маҳорат дарслари ўтилди.

Булардан ташқари талаба Шермухаммедов Рисқибек малака ошириш даврида Мексикалик талаба  Луис Рейес (режиссёр),  ВГИК талабаси Дария Дикаркина (продюсер), ВГИК талабаси  Юрий Козин (овоз режиссёри) лар билан  “MAD TWINZ” деб номланган  ҳужжатли фильмни тасвирга олдилар. Тасвирга олиш жараёнида Р.Шермухаммедов энг замонавий тасвирга олиш техникаларидан фойдаланиб амалий кўникмага эга бўлди.

Рисқибек  Шермухаммедов 16-Бальтиские дебюти кинофестивалида  иштирок этиб  сертификатга эга бўлди.

Manba: не указан
Просмотров: 226
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech