Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
9 Oct 2019

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ўзаро алоқалар  анча йиллар олдин бошланган. Бугунги кунга келиб, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ва  дўстлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Барча соҳаларда, айниқса, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда.

Ана шу ананани давоми сифатида жорий йилнинг 21-28 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Озарбайжон киноси кунлари” ўтказилди.

23 сентябрь куни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги биносида Агентлик Бош директори Бош директори Фирдавс Абдухолиқов мамлакатимизга  ташриф  буюрган Озарбайжон делегацияси билан учрашув ўтказди.  Учрашувда Озарбайжон делегацияси таркибидаги делегация раҳбари Озарбайжон маданият вазирлиги Кинематография бўлими бошлиғи Алмаз Гажибаба, Озарбайжон маданият вазирлиги Кинематография бўлими консултанти Гулнора Жавадова, кинорежиссёрлар Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Аёз Салаев,  Мирбала Салимли, Шомил Алиев ҳамда киноактёр Мақсуд Маммадовлар иштирок этди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарияти, ўзбек киноижодкорлари ҳам иштирок этган бу тадбирда кино соҳасидаги ҳамкорликдаги алоқалар ҳақида келишиб олинди.  Шу куни соат 16:00да Зарафшон медиа холлда тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирни “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов очиб берди.

 Очилиш маросимида озарбайжонлик режиссёр ва актёрлар ҳам сўзга чиқиб, қўйилажак картиналарнинг мавзуси, ғояси ҳақида сўзлаб берди. 

 “Озарбайжон кино кунлари” доирасида озарбайжонлик киноижодкорлар томонидан суратга олинган 6та бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши ўтказилди.

  

 

Manba: не указан
Просмотров: 17
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech