Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Jan 2020
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўзбек халқининг буюк сиймоларига бағишланган фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришилди.
Улардан бири саҳрода шоҳ Доро бошчилигидаги Форс босқинчиларининг катта қисмини донолиги  ва жасорати билан  нобуд қилган  сак қабиласига мансуб чўпон Широқ ҳақидаги сериалдир. 
Кейинги лойиҳа маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг етук   намояндаларидан бири, атоқли ёзувчи ва драматург Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий филм яратишдан иборат. Таъкидлаш жоизки, бу йил Ўзбекистонда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллиги кенг нишонланади.
Ушбу келишув ҳақида сўз юритаркан, “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномасидаги  миллий қаҳрамонларимиз хотирасини абадийлаштириш ғоялари  ҳаётга татбиқ этилаётганини таъкидлади.
Самарқанд вилояти ҳокимлигига ушбу  фильмларни яратиш бўйича ҳамкорлик  учун миннатдорчилик билдирилди.
"Вилоят  ҳокими Эркинжон Турдимовдан  мамлакатимиз раҳбариятининг буюк тарихий шахслар хотирасини абадийлаштириш бўйича кўрсатмаларини бажариш, жумладан  Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Германиянинг Амерсфоорт немис концлагерида асирга олинган ўзбекларнинг жасорати ва мардлиги  ҳақида фильм  яратиш борасидаги ташаббускорлиги   учун миннатдормиз", деди Фирдавс Абдухолиқов.
- Бу ижобий ташаббусдан   бошқа вилоятлар, жамоатчилик вакиллари ва ҳомийлар ҳам ўрнак олса арзийди,  чунки мамлакатимизнинг ҳар бирими и нафақат тарихимиздаги  буюк  шахслар номи  билан фахрланишимиз, балки уларнинг номларини амалий жиҳатдан   абадийлаштиришга ҳисса қўшишимиз   керак. Шу билан бирга ушбу лойиҳалар, шунингдек, кино саноатимиз ходимларини иш билан таъминлашда, энг муҳими, бу жараёнга ёш киноижодкорларни жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади. Улар ўз навбатида хориж  киноижодкорлари билан биргаликда тарихий филмларни яратиш бўйича катта  тажрибага эга бўлишади ", дейди “Ўзбкеккино” раҳбари.
Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги фильмни Самарқандда шу йилнинг охиригача суратга олиш режалаштирилган. 
Томонлар Широқ ҳақидаги телесериалларни суратга олишда маслаҳатчи сифатида чет эллик режиссёрларни чақиришга  қарор қилишди.
Навоий вилоятида ҳам сериалнинг  кўплаб  саҳналарини  суратга олиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Ушбу вилоят ҳудудида фильмдаги тарихий ҳолат -  Широқнинг душманларни адаштиришига мос тушадиган кимсасиз  саҳролар мавжуд. Шу муносабат билан "Ўзбеккино" ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ушбу лойиҳада иштирок этиш учун Навоий вилояти ҳокимлиги вакилларини ҳам таклиф қилишмоқчи.
Широқ  ҳақидаги телесериал сценарийси Назар Эшонқул  тахаллуси билан танилган ёзувчи ва кинодраматург, 20 дан ортиқ телесериал ва бадиий фильмлар сценарийсини ёзган   Назар Холиқуловга тегишли.  "Ўзбеккино" раҳбарияти  юқоридаги филмларнинг режиссёрларини танлов асосида саралаб  олишни режалаштирмоқда.
Manba: не указан
Просмотров: 164
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech