Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Jan 2019

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан  “Astir Animation Studio” корхонаси томонидан постановкачи режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров бошчилигида “Авто саргузаштлар” номли  3D  анимацион фильмлар тақдимоти жорий йилнинг 25 январь куни соат  15:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда ўтказилди.

Фильмда барчамизга таниш бўлган ўзбек автомобиллари мультқаҳрамонлар қиёфасида намоён бўлди ва киносаройга ташриф буюрган  болажонларни хушнуд этди. Мультфильм қаҳрамонларининг қиёфаси иллюстратор, мультфильмнинг саҳналаштирувчи рассоми Зилола Ҳамидова томонидан яратилган. Эслатиб ўтамиз, ушбу мультфильмни кўриш нафақат кичкинтой томошабинлар учун, балки уларнинг ота оналарига ҳам тавсия этилади.

2019 йил 26 январдан Алишер Навоий номидаги киносаройда ва барча катта экранларда томоша қилинг!

 

Manba: не указан
Просмотров: 226
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech