Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Aug 2019

Куни кеча 16 август куни Наманган шаҳридаги “Уч фаввора” майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида  “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик танловининг   вилоят босқичи бўлиб ўтди.

           Ушбу танловда кино санъати асарлари бўйича  вилоятдан бир нечта киноижодкорлар қатнашишди. Айниқса, кино соҳасида фаолият олиб бораётган ёш ижодкорларнинг йил якуни бўйича ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларга жуда ёқди.

          Вилоят ташкилий ва ижодий гуруҳ аъзолари томонидан берилган хулосаларига асосан 1-ўрин: 1-даражали диплом  Бахтиёр Шох Носировга “Устоз” қисқа метражли фильми учун,  2-ўрин: 2-даражли диплом  Отабек Тўрабоевга  “Ҳақиқий онанг” қисқа метражли фильми учун,  3-ўрин: 3-даражали диплом Нозимжон Ҳожиевга  “Мардлик марраси” ҳужжатли фильми учун  берилди.   

 


Manba: не указан
Просмотров: 107
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech