Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан жорий йилнинг 11 февраль куни соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда,14 март куни  Наманган шаҳридаги “Машраб” номли кинотеатрда “Мангулик калити” ҳужжатли фильмининг тақдимот маросими ўтказилди. Мазкур фильмда Ўзбекистон халқ шоири Ҳусниддин Шарипов ҳаёти ва ижоди, унинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни, замонавий ўзбек шеърияти, драматургияси ва қўшиқчилик санъатига қўшган хиссаси ҳақида атрофлича маълумот берилади. Шоирнинг Ватанни мадҳ этувчи, оддий инсон меҳнатини, аёл сиймоси ва муҳаббатини куйловчи шеърлари, уларга басталанган қўшиқлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Ўзбекистон Қаҳрамонлари Озод Шарафиддинов, Абдулла Орипов, академик олим Наим Каримов, шоирлар Минҳожиддин Мирзо, Икром Отамуродов, Зиёвиддин Мансур, режиссёр Карим Йўлдошев, композитор Анор Назаровларнинг фильмга табиий равишда сингдириб юборилган интервьюлари шоир сиймоси, унинг ижодий истеъдоди ва инсоний фазилатларини янада кенгроқ очиб беришга хизмат қилган. Ушбу асар ижод ва илм аҳли, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек, ўзбек адабиётини севган барча муҳлислар эътиборини тортиши шубҳасиз. Фильм давлат буюртмасига биноан “Dilshoh Media” киностудиясида суратга олинган. Сценарий муаллифлари: Рустам Шарипов, Азиза Шамсиева. Постановкачи режиссёр: Муроджон Одилов. Постановкачи оператор: Анвархон Қосимов. Продюсер: Маҳмуд Эркабаев Давомийлиги: 33 дақиқа. 
Маълумот учун: Агентлик матбуот хизмати 71-277-81-83 / 97-744-40-82 press@uzbekkino.uz / facebook.com/uzbekkino.uz / twitter.com/uzbekkino / mover.uz/uzbekkinouz @uzbekkinopres
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech