Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан “Kinomaniya” студиясида суратга олинган “Элпарвар”  номли тарихий бадиий фильм яратилди.  Жорий йилнинг 19 март куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Элпарвар” номли тарихий бадиий фильмнинг тақдимот маросими ўтказилади.  “Элпарвар” бадиий  фильмини 20 мартдан юртимизнинг барча кинотеатрларида томоша қилишингиз мумкин.

Мазкур бадиий фильм XII асрда кечган – аждодларимизнинг мўғул босқинчиларига қарши кураши акс этган воқеаларни қамраб олган. Унинг бош қаҳрамони – Муқбил, қабила оқсоқолининг набираси, унинг ўтюрак ўғли Баҳодирнинг фарзанди бўлиб, сценарий давомида қаҳрамон илмга ташна ёш ўғлондан – ёвга қарши беомон курашчи сифатида шаклланиб, ҳам маънан, ҳам жисмонан такомилга етиб бориши тасвирланган.

Фильмнинг суратга олиш ишлари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган. Бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиков, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Алишер Узоқов, Жамшид Сагатов, Турғун Бекназаров, Анжелика Эсимбетова, Азим Йўлдошев сингари актёр ва актрисалар фильмда турли ролларни ижро этишган.

        Режиссёр - Абдувоҳид Ғаниев

        Продюсер - Зафар Йўлдошев

        Оператор - Рустам Муродов

        Иккинчи режиссёр - Дилбар Юсупова

        Монтаж режиссёри - Хуршид Алихўжаев

      

 

 

 

       Монтаж режиссёри ёрдамчиси - Тоҳир Набиев

        Графика устаси - Лазизхон Ғаниев

        Картина директорлари - Ҳотам Ҳамроев, Қудрат Шобилолов

       Овоз режиссёри - Константин Филанов

       Либослар бўйича рассом - Нина Добрина

       Бастакор - Артём Ким бошчилигидаги «Омнибус» ансамбли.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech