Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

     Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 24 июлида №-3880-сонли Қарори ижросини таъминлаш, ўзбек аскарларининг номларини абадийлаштириш, ўсиб келаётган ёш      келажак авлодларларга ота-боболарининг жасоратларини етказиш мақсадида “Ўзбеккино”  Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Ўзбекистон ва Нидерландиялик киноижодкорлар билан “101” бадиий фильмини суратга олиш бўйича телекўприк бўлиб ўтди.

Учрашув жорий йилнинг 9 апрель куни соат 21:00да Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биносида “Телекўприк Тошкент – Амстердам”  тўғридан-тўғри мулоқот тарзида ўтказилди. Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ходимлари, киноижодкорлар, таниқли кинорежиссёрлар, киношунослар, давлат ва хусусий киностудиялар вакиллари иштирок этишди.

 “101” фильми ўз моҳиятига кўра бошқа фильмлардан ажралиб турадиган фильм бўлиши кутилмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонлик жангчиларнинг    101 нафари немисларга асир олинган ва Голландиянинг Амерсфорт  шаҳридаги концлагерга юборилади. Аскарлар у ерда фашистлар томонидан дўзах азобига тортилишади  аммо уларнинг кўрсатган қаҳрамонликлари  Гитлернинг муҳим режасини барбод қилганлиги билан тарихда қолади .  9 апрель куни Голланд концлагерида 101 нафар ўзбек ўғлонлари отиб ташланади.

Анча йиллар ўзбек жангчилари немислар томонидан Қизил армияни гўёки енгаётганлигини кўрсатиш учун ушбу концлагерга олиб келинган, голланд халқига  мақтаниш, уларни ишонтириш  учун  олиб келинган деб ҳисобланди.

Аммо ёзувчилар Анвар Иргашев ва Юлия Медведовскаяларнинг изланишлари натижасида   кўп ишлар фош этилди ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва БЕНИЛЮКСнинг Ўзбекистон Республикаси элчихонаси томонидан қўллаб қувватланди.  Ўзбек аскарлари ўта муҳим ва махфий бўлган операцияда фашистлар томонидан “тарғибот машинаси” сифатида фойдаланилган. Адольф Гитлернинг шахсий топшириғига биноан рейхсминистр Геббельс ва рейсфюрер Гиммлер  Қизил армия аскарларининг инсон қиёфасидан чиққан ачинарли аҳволи ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинишини топширган. Бундан асосий мақсад, руҳан синган немис армияси аскарларини асосий жанг яъни Москва учун жангда ғалаба қозонишлари учун руҳлантиришга қаратилган эди.

         Ушбу фильм фюрернинг биринчилардан бўлиб қилиниши лозим бўлган режаси бўлиб, фильм 1941 йилнинг ноябрь ойида экран юзини кўриши керак эди. Фильмга рейхнинг янг яхши  ижодий ходимлари, киноматографлари жалб этилган эди. Амерфост концлагерида эса 101 нафар ўзбек аскарлари асирда ушланаётган ва айнан шу асирлар фильмнинг асосий қахрамони бўлишлиги лозим эди.

         Гиббельс ва Гиммлернинг наздида махсус операция кўнгилдагидек кетаётганди ва бу ҳақида Гитлерга маълумот етказишни режалаштирилаётган эди. Аммо, Амерсфорт концлагердаги ўзбек асирларининг жасорати, тарбияси ва миллий маданияти кучлилиги сабабли Гитлернинг режалари барбод бўлди.

Фашист аскарлари асосий жанг олдидан руҳий юксалиш мавзусидаги фильмни томоша қилиша олмаган. Бунинг оқибатида нафақат жангда мағлуб бўлишган,     балки 1 миллионга яқин офицер ва аскарларни йўқотишган. Фашистларнинг ғалабаси инсоният тарихида ўзгача роль ўйнаган бўлар эди. Бунинг оқибатида жуда кўп миллат ва элатлар қирилиб кетиши мумкин эди.

         1942 йил 9 апрель куни енгилмас руҳиятга эга бўлган 101та ўзбек аскари Амерсфорт концлагеридан узоқ бўлмаган ўрмонда отиб ўлдирилди. Бу операция ўта махфий ҳисобланиб, фақат офицерлар қатнашишган. Ўзбек аскарлари Ватан ҳақида қўшиқ куйлаган ҳолда ўлимга тик боришган.

          101 ўзбек аскарларининг мардонавор ҳатти-харакатлари Иккинчи жаҳон урушида ғолиб бўлишимизда улкан ҳисса қўшган ва асрлар давомида инсоният қалбидан чуқур жой эгаллаб келмоқда.

          

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech