Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ТАШКИЛОТЧИЛАР:

·        «Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси» ННТ;

·        «Ўзбеккино» Миллий агентлиги;

·        «Milliy TV» телеканали – маросимнинг ахборот ҳамкори;

·        «Real House» - маросим бош ҳомийси.

НОМИНАЦИЯЛАР:

Миллий мукофот ғолиблари қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:

·        Ўзбек кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун «OLTIN HUMO» махсус мукофоти;

·        Энг яхши ҳужжатли фильм;

·        Энг яхши анимацион фильм;

·        Энг яхши графика иши;

·        Энг яхши овоз режиссёри;

·        Энг яхши монтаж иши;

·        Энг яхши грим рассоми;

·        Энг яхши либослар бўйича рассом иши;

·        Энг яхши рассом иши;

·        Энг яхши кино бастакори;

·        Томошабинлар меҳрини қозонган фильм;

·        Энг яхши операторлик иши;

·        Энг яхши сценарий;

·        Энг яхши режиссёрлик иши;

·        Энг яхши эркак роли учун;

·        Энг яхши аёл роли учун;

·        Энг яхши фильм.

Ўзбек киноижодкорларини катта байрам ! Ўзбекистонда илк бор ўтказиладиган “OLTIN HUMO миллий киномукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 Уюшма аъзоларининг ижодий манфаатларини илгари суриш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда кино ижодкорлиги муҳитини шакллантириш билан шуғулланади. Унинг мақоми   нодавлат-нотижорат жамоат ташкилоти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 24 июлдаги ПҚ–3880-сонли қарорларида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмасини қайта ташкил этиш тўғрисида кўрсатма берилган эди. Шу мақсадда 2018-йилнинг сентябр ойида Адлия Вазирлигидан Давлат рўйхатидан ўтказиб, октябр ойида уюшманинг илк конференциясини ўтказдик ва ўз олдимизда турган мақсад ва вазифаларни белгилаб олинди. Йиллик режасиздан ўрин олган энг йирик тадбирлардан бири айнан “OLTIN HUMO миллий киномукофотининг тақдирлаш маросимидир.

Илк киномукофотда 2017-2018 йилларда ишлаб чиқарилган, кенг оммага тақдим этилган, премьералари ўтказилган фильмлар иштирок этишди.

 OLTIN HUMO” фақат давлат кинолари учун эмас! Яний Ўзбекистонда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилган киноасарлар қатнашиши мумкин ва аксинча рақобатга урғу қаратилади. Чунки айнан охирги 2 йил ичида мақтовга арзирлик фильмлар Давлат билан бирга нодавлдат киностудияларда ҳам йўқ эмас.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech