Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” ННТнинг 2019 йил 22 апрелдаги 001-056-сонли мурожаатига кўра, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Алиаскар Фатхулиннинг 70 ёши муносабати билан жорий йилнинг 30 апрель куни соат 18:00да  Алишер Навоий номидаги киносаройда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Алиаскар Фатхулиннинг ижодий кечаси ўтказилди.

Тадбирни “Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси” раиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Матёқуб Матжонов очиб берди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Али Ҳамроев ҳам сўзга чиқиб, Алиаскар Фатхулин ҳақидаги илиқ фикрларини билдирди. Бундан ташқари тадбирда эл суйган таниқли санъаткорлар, кинорежиссёрлар ва актёрлар иштирок этишди. Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Алиаскар Фатхулин томонидан суратга олинган «Царапина» (сценарий И. Квирикадзе) фильми намойиш этилди. Эслатиб ўтамиз ушбу фильм Германия Федератив Республикаси Оберхаузен қисқа метражли фильмлар фестивалида Гран-при, Москвада 1987 йилда бўлиб ўтган XV Халқаро кинофестивалда Андрей Тарковский хотирасига бағишланган  “ФИПРЕССИ” мукофотларини олган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech