Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

             Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ўзаро алоқалар  анча йиллар олдин бошланган. Бугунги кунга келиб, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ва  дўстлик ришталари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Барча соҳаларда, айниқса, маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлигимиз изчил ривожланмоқда.

Ушбу ҳамкорлик натижасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда Туркиялик режиссёр Хусейин Ўзден томонидан суратга олинган “Дунё адабиётининг чинори” номли ҳужжатли фильми суратга олинди ва премъераси Ўзбекистон ва Туркия давлатларида ўтказилди. Жорий йилнинг 26 февраль куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида   мамлакатимизга  ташриф  буюрган Туркия делегацияси бошлиғи Бекир Карлига ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Ихсан Чаглар билан, 3 апрель куни Туркиялик режиссёр Ҳасан Али Демиркан билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Учрашувларда Туркия киноижодкорлари вакиллари билан буюк аждодларимиз Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек, Абу Али Ибн Сино каби тарихий шахслар ҳақида  фильмлар яратишда ҳамкорлик ишларини олиб боришга келишиб олинди.

         Туркиялик ҳамкасбларимиз билан ўтказилаётган бугунги тадбир  ҳам ана шундай маданий тадбирларнинг бири ҳисобланади. Бу тадбирлар 25-28 апрелгача ушбу киносаройдада бўлиб ўтади. Туркиялик киноижодкорлар 4та  ажойиб бадиий  фильмларини олиб келишган. 4 кун давомида ушбу фильмлар томошабинлар ҳукмига ҳавола этилади.

              Тадбирнинг  тантанали очилиш маросимида Туркия республикасидан ташриф буюрган делегация раҳбари Педагогика фанлари доктори, Туркия Президентининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик ишлари бўйича маслаҳатчиси, Евроосиё фуқаролик жамияти ва ҳамкорлиги раиси Исмаил Сафи, делегация аъзолари ёрдамчи Мурод Давуд ўғли, актёр Эмин Улжай, режиссёр Куршат Кизбас, координатор Джахит Йилдизлар иштирок этишди.

       Тадбирда сўзга чиққан “Ўзбеккино” МА Бош директори Фурқат Закиров, Туркия Республикасидан ташриф буюрган меҳмон Педагогика фанлари доктори, Туркия Президентининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик ишлари бўйича маслаҳатчиси, Евроосиё фуқаролик жамияти ва ҳамкорлиги раиси Исмаил Сафи ўзбек ва турк киноусталари ўртасида азалдан ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилгани, икки мамлакатнинг таниқли киноактёрлари иштирокида қатор фильмлар суратга олинаётганганлигини таъкидладилар. Томонлар Туркия киноси кунлари ҳафталиги  соҳадаги ушбу ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ва ривожланишига ишонч билдирдилар.  

                Ўзбекистонда ўтаётган Туркия киноси кунлари ҳафталиги доирасида еттита фильм тақдим этилди. Ушбу картиналар таниқли кинорежиссёрларга тегишли бўлиб, улар халқаро кино фестиваллар совриндори ҳисобланади. Тадбирда режиссёр ва актёрлар ҳам сўзга чиқиб, қўйилажак картиналарнинг мавзуси, ғояси ҳақида сўзлаб берди. 

 

       25 апрель 2019 йил.

 

Вақти

Фильм номи

 

18:00

Новвой бобо: Ишқ асрори (0+)

 

     26 апрель 2019 йил.

 

16:00

Рафадан тауфа: Даҳлиз саргузаштлари (0+)

 

18:00

Қашқирлар макони: Ватан (7+)

 

27 апрель 2019 йил.

 

16.00

Рафадан тауфа: Даҳлиз саргузаштлари (0+)

 

18.00

Жигарим (7+)

 

28 апрель 2019 йил.

 

16.00

Жигарим (7+)

 

18.00

Қашқирлар макони: Ватан (7+)

 

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech