Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан  постановкачи режиссёрҲ. Маҳмудхўжаев томонидан МИТТИВОЙ (“МЕНИНГ ГЎЗАЛ ЯШИЛ РАНГИМ”- ишчи номи) номли  анимацион фильм яратилди.

Суратга олинган мультипликацион фильмлар тарғиботини амалга ошириш, улар билан ёш томошабинларни яқинроқ таништириш мақсадида янги мультипликацион фильмлар тақдимоти ўтказилиши анъанага айланган.

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 1 июнь куни соат  11:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда “Миттивой” номли    анимацион фильмининг  тақдимоти ўтказилди. Тақдимот маросимида давомида болалар уйи тарбияланувчиларига “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан совғалар улашилди.  Бундай эътибор меҳрга ташна болажонларнинг юзларида кулгу ва табассум уйғонишига сабаб бўлди.

Ушбу мультфильм кичик ёшдаги болажонларимиз учун мўлжалланган. Ундаги воқеалар содда ва қизиқарли. Фильм қаҳрамони бўлган кичик қурбақа  кунларнинг бирида ўзининг ранги ям-яшил эканлигини билиб, бундан хафа бўлади. Шундан кейин у нима учун бошқаларга ўхшамаслигининг сабабини билмоқчи бўлади.   Ва бу йўлда бир қанча кулгули ва қизиқарли воқеаларни бошдан кечиради...

Фильм азиз болажонларимизга ўзликни англаш йўлида кичик бир сабоқ беради деган умиддамиз.

Фильм ижодкорлари:

Сценарий муаллифи                                 З. Йўлдошева

Постановкачи режиссёр                           Ҳ. Маҳмудхўжаев

Постановкачи рассом                              Татьяна Коробова

Бастакор                                                   А. Ҳусанов     

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech