Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан жорий йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Алишер Навоий номли киносаройда илк маротаба “Татаристон кино кунлари” ўтказилди. Тадбирда татар киноижодкорларидан иборат бир гуруҳ делегация вакиллари иштирок этишди.  “Татаристон кино кунлари” доирасида татар киноижодкор дўстларимиз томонидан суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши бўлиб ўтди.

          Тадбирнинг  тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан “Ўзбеккино” МА Бош директори Фурқат Зокиров бу йилдан бошлаб Татаристон республикаси билан кино соҳасидаги яқин ҳамкорлик йўлга қўйилганини, ўзаро дўстлик ва биродарлик муносабатлари тобора ривож топаётганлиги тўғрисида сўз юритиб, икки мамлакатнинг таниқли киноактёрлари иштирокида қатор фильмлар суратга олиш режалари амалга оширилишини таъкидлади. Шундан сўнг Ўзбекистон республикасидаги Татаристон республикаси ваколатхонаси  раиси Шокиров Рамил Анварович сўз олиб, “Ўзбеккино” ва “Татаркино” ўртасидаги ҳамкорлик келажакда ўз маҳсулини беришини, бунинг учун икки давлат раҳбарларига ҳам ўз миннатдорчилиги билдиришини айтибўтди. Татаристон республикасидан “Татаркино” Давлат бюджет унитар корхонаси директори Айтуганова Миляуша Лябибовна, “Мулла” фильми режиссёри Рамиль Фазлиевлар ҳам сўзга чиқиб, Татаристон киноси кунлари, соҳадаги ушбу ҳамкорлик бундан буён ҳам мустаҳкамланишига ва ривожланишига ишонч билдирдилар.  

         Маълумот сифатида шуни алоҳида айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда мамлакатимизда татар миллатига мансуб 240 мингга яқин, Татаристонда ўзбек миллатига мансуб 120 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилмоқда. Ушбу кино кунлари доирасида ўтказилган мазкур кино намойишларига кўплаб татар миллатига мансуб юртдошларимиз ташриф буюришди ва миллатлар ўртасида ўзаро маданий муносабатлардан мамнунлигини билдиришди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech