Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгашининг 2018 йил 13 июлдаги  07/18-12-сон ҳамда  2019 йил 19 февралдаги  07/19-03-сон мажлис баёнига асосан ишлаб чиқаришга туширилган режиссёр Севара Халимованинг “Кулча” қисқа метражли фильм, режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган “Зумраша” болалар ҳажвий киножурнали фильмларининг  кенг жамоатчилик учун тақдимоти ва  Франциянинг Канн шаҳрида 14-25 май кунлари бўлиб ўтган халқаро кинофестивалнинг «International Festival Entr'2 marches» қисқа метражли фильмлар фестивалида Гран прига сазовор бўлган режиссёр Шокир Холиқовнинг “Чой” номли қисқа метражли фильмини тақдимот доирасида намойиши 2019 йил 1 июль  куни соат 18:00да Алишер Навоий номидаги киносаройида ўтказилди.

Тақдимотда “Ўзбеккино” МА раиси Фурқат Шокиров, Ўзбекистон ёшлар иттифоки марказий кенгаши бўлим бўшлиғи Расулжон Каримов, кўплаб кинорежиссёрлар, киноижодкорлар ва мухлислар иштирок этди.

  “Кулча”  номли қисқа метражли бадиий фильми “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлар ижодий тажриба студияси” ДУК томонидан суратга олинган. Ушбу қисқа метражли фильм кулча сотувчи йигитнинг турли инсонлар билан туташ мунасабатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм воқеалари кўҳна Бухоронинг “Эски шаҳар”ида бўлиб ўтади. Кулча сотувчи ўсмир йигит Толиб (фильм қаҳрамони), ҳар куни бир сават иссиқ нонни бозорга олиб чиқади ва йўл-йўлакай Лобар исмли бир қизга иккита иссиқ кулча бериб ўтади. У кулчага қўшиб меҳрини ҳам аллақачон қизга бериб улгурган бўлади. Бир кун тонгда қиз Толибнинг иккита иссиқ кулча тутган қўлини қайтаради, аммо Толиб ўсмирликнинг эплаб бўлмас шошқалоқлиги туфайли бунинг боисини анча кеч англаб етади. Кейинроқ билса, қиз аллақачон бошқа бировнинг нонини синдириб бўлган экан.

Бир куни Толибнинг саватида фақат иккита қотган кулча қолади. Ўша куни Лобар ёш келинчаклар либосида Толибнинг олдига келиб ундан нон сўрайди. Толиб нони қолмаганини айтиб кетади. Лобар унинг ортидан кузатиб  қолади. Ҳа, ўшанда Толиб, инсонларга иссиқ кулча мисолида, меҳрини тутавериб толиққан эди.

Бадиий раҳбар – Ёлқин Тўйчиев

Сценарий муаллифлари – Шоҳжаҳон Субҳонов

Постановкачи режиссёр – Севара Халимова

Постановкачи оператор - Иззатилла Лутфуллаев

Постановкачи рассом - Акмал Саидов

“Зумраша” болалар ҳажвий киножурнали 2012 йилдан буён “Ўзбеккино” Миллий Агентлигининг буюртмасига биноан “Ёшлар ижодий тажриба студияси” томонидан тасвирга олинади.

Умумий давомийлиги 15 дақиқа бўлган ҳар бир тўплам тўрт-беш лавҳадан иборат. Уларда мактаб ўқувчиларининг кундалик ҳаёти, орзу-интилишлари, муаммо ва камчиликлари ҳажв орқали ёритилади. Шу билан бирга, ҳар бир лавҳа тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир.

Бугун эътиборингизга тақдим этилган лавҳалар сўнгги уч йил ичида тасвирга олинган бўлиб, уларнинг устидан қуйидаги ижодкорлар ишлаган.

Сценарий муаллифлари - Эркин Бозоров, Анвар Намозов, Давлатмуҳаммад Оятуллоҳ, Одил Жўраев, Вали Ғозий.

Постановкачи режиссёр - Сарвар Каримов

Постановкачи оператор - Иззатилла Лутфуллаев

Постановкачи рассом - Акмал Саидов

Грим устаси - Шероза Саидазизова

Монтаж устаси - Бахтиёр Латифхўжаев

Директор - Иброҳим Саиджабборов

Ролларда - Камрон Саидумаров, Темур Муродуллаев, Абдулхаким Тоштемиров,  Акбархўжа Расулов, Беҳруз Бозорбоев,  Ботирхон Имомхўжаев, Бунёд Раҳматуллаев, Маъруф Шарипов, Нигина Нурмуҳаммедова, Жавоҳир Қосимов.

“Дўст бўламиз” лавҳасида ялқовлик иллати қораланса, “Ручка операцияси” кўчирмачилик билан шуғулланувчи одам охир-оқибат уятга қолиши кўрсатилган. “Чемпион” лавҳасида мактаб ўқувчиларининг жисмоний салоҳиятидан тўғри фойдаланиш тарғиб қилинади. “Хўроз” лавҳасида мақтанчоқ киши кулгуга қолиши таъкидланса, “Тансоқчи” лавҳасида катталар ва кичкиналар ўзаро келишиб ишлаши, бир-бирига кўмак бериши лозимлиги уқдирилган.

“Зумраша” киножурнали ижодкорлари республикамиздаги болалар ижодий тўгаракларига бориб, янги истеъдодларни топиш билан ҳам шуғулланадилар. Уларнинг саъй ҳаракатлари билан сўнгги йилларда бир қанча ёш истеъдод соҳиблари кашф қилинди.

“Чой” кинокартинаси илк бор Тожикистонда “Навсоз” халқаро кинофестивалида биринчи марта Гран-прини қўлга киритган. Сўнгра фильм Қирғизистоннинг “Умут” номли ёш киноижодкорлар фестивалида “Энг яхши актёр” ва “ҳакамлар ҳайъатининг мукофоти”, “лампа” халқаро” қисқаметражли фильмлар ва рекламалар фестивалида “Энг яхши драматик фильм”, Қирғизистонда ўтган Болтиқбўйи давлатлари ва Грузиянинг қисқаметражли фильмлар кинофестивалида “Энг яхши режиссёр”, Ҳиндистонда ўтказилган кинотанловда “Энг яхши актёр” ва “Энг яхши режиссёр”, Ўзбекистонда “Изҳор” ва “Пролог” кинофестивалида “Энг яхши миллий фильм” номинациясида гран-при, Шимолий Македонияда Халқаро фалсафий фильмлар фестивалида “Томошабиннинг меҳрини қозонган фильм” ва “Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти”, Франциянинг Канн шаҳрида 14-25 май кунлари бўлиб ўтган халқаро кинофестивалнинг «International Festival Entr'2 marches» қисқа метражли фильмлар фестивалида Гран прига мукофотига сазовор бўлган

Чой” фильми 3000 томошабин йиғилган саройда намойиш этилган. Танловга 26 дақиқадан ошмаган, француз тилидаги субтитри мавжуд, ногиронлар ҳақидаги фильмлар қабул қилинган.
Бош ролларда Ойпарча Аюдуллаева  ва Адҳам Юсупалиев иштирок этган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech