Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ўзаро алоқалар  анча йиллар олдин бошланган ва йилдан-йилга янги босқичга кўтарилиб бормоқда.  Бугунги кунга келиб, икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар ва  дўстлик ришталари тобора мустаҳкамланиб, бу янгидан-янги лойиҳаларда ўз аксини топмоқда. Буни нафақат иқтисодий соҳаларда, балки маданий жабҳаларда ҳам кўришимиз мумкин.

Ўзбекистон ва Франция ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг 17 октябрь куни соат 18:00да Алишер Навоий номидаги киносаройда “J’ai mange du Jacques” мусиқали спектакили намойиш бўлиб ўтди. Унда Франциянинг мамлакатимиздаги элчихонаси, Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарияти, “J’ai mange du Jacques” мусиқали спектакилининг актёрлари Жюли Отисье, Рафаэля Калландро ва Тибо Маршессо ҳамда  кино мухлислар, маданият ва санъат йўналишида таҳсил олувчи ўқувчи ва талабалар иштирок этди.

Улар олис тарихга бориб туташувчи француз театрининг ўзига хос жиҳатлари, жонли санъат турининг сеҳридан баҳраманд бўлишди. Фаранциядан ташриф буюрган санъаткорлар билан жонли суҳбат қилиш имкони яратилди.  “J’ai mange du Jacques” мусиқий томошаси Францияда жуда машҳур бўлиб, 2019 Авигнон театр фестивалида ақл бовар қилмайдиган муваффақиятга эришган. Динамик дует, таниқли мусиқий композитсиялардан ташкил топган ўзига хос ижро бир нечта мусиқий асбобларнинг жўрлиги ва ҳазил-мутойиба аралашуви билан томошабинлар меҳрини қозонди. Бир  соату ўн дақиқа давом этган спектакл пианино, гитара, дарбука, калимбо ва най оҳанглари билан  саҳнани янада бойитди.  

Шунингдек, Француз ижодкорларнинг ташрифи давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваториясида талабалар учун махсус мастер-класс дарслар ташкил этиш кўзда тутилган.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech