Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

28 октябрь Халқаро анимация куни муносабати билан "Ўзбеккино" Миллий агентлигида “Ўзбек мультипликацияси ривожига тўсқинлик қилаётган омиллар ва уларнинг ечимлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Бош директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, Қозоғистон Республикаси аниматорлар ассоциацияси раҳбари Гали Мирзашев, хусусий анимацион студиялар рахбарлари ва ҳодимлари, мультипликаторлар ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистонда анимациянинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган омиллар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов матбуот анжуманини очиб берди ва мультипликация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида гапирди. Бош директорнинг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ҳамда “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори в.в.б. Дмитрий Власов сўзга чиқиб, соҳадаги муаммолар, уларнинг ечимлари хусусида фикр билдиришди. Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият   институти ректори Иброҳим Йўлдошев ҳамда Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодир Сайфуллаевлар ўзбек миллий анимациясидаги кадрлар  сиёсати масаласида маъруза қилишди.

Матбуот анжуманининг фахрий меҳмони Қозоғистон Республикаси аниматорлар ассоциацияси раҳбари Гали Мирзашев ўз нутқида анимациянинг пайдо бўлиши ва Халқаро анимация куни хусусида гапирди.

Анжуман давомида миллий мультфильмлар тарғиботида оммавий ахборот воситаларининг роли, миллий мультқаҳрамон яратиш истиқболлари: муаммолар ва ечимлар, хусусий анимацион студиялар (“Синема сервис” МЧЖ, “Футурист”, “Астир”) фаолияти муҳокама қилинди.

Матбуот анжумани сўнггида миллий мультфильмларни ривожлантириш, янги босқичга кўтариш бўйича “Йўл харитаси”га таклифлар тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳларини шакллантириш ва йўналишларни белгилашга келишиб олинди.

          Шу куни соат 18:00да Халқаро анимация куни муносабати билан ЎзЭОВМАнинг медиа-холлида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда дастлаб сўз олган “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Қозоғистон Республикаси Аниматорлар ассоциацияси раҳбари Гали Мирзашев барча тадбир қатнашчиларини Халқаро анимация куни билан табриклашди.

Шундан сўнг миллий мультипликация ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси, узоқ йиллар давомидаги самарали меҳнати учун 10 нафар ходимлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори томонидан рағбатлантирилди.

 

Тақдирланганлар рўйхати:

 

Абзалова Марина Юрьевна – оператор (нафақада)

Ульянова Наталья Борисовна – “Дўстлик” ордени соҳиби, собиқ директор (нафақада)

Муратходжаева Светлана Кадировна  - “Меҳнат” шуҳрати ордени постановкачи режиссёр (нафақада)

Кривошеева Ирина Александровна- постановкачи режиссёр (нафақада)

Рябих Светлана Владимировна – рассом (нафақада)

Рахматова Олга Аркадевна – “Мультипликацион фильмлар студиясининг Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи

Мухамедов Азиз Анварович – “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК  1-тоифали режиссёри

Турдихўжаев Жавлон – "Синема сервис" хусусий студияси режиссёри

Махмудхужаев Хамидулла Юнусходжаевич – “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК рассом-ассистенти

Аҳмеджанова Зарина – режиссёр

 

Тақдирлаш маросимидан сўнг Беларусия Республикаси аниматори, Халқаро эксперт Михаил Тумеля томонидан байрам табриги ҳамда халқаро мультипликация тарихи тўғрисида видеоролик кўрсатилди. Тадбир давомида жаҳон мультипликация қаҳрамонлари ижросида саҳна кўриниши тақдим қилинди, ўзбек анимацияси тарихи тўғрисида видеоролик намойиш этилди. Тадбир сўнггида янги ишланган мультфильмлар намойиши бўлиб ўтди.

Тақдим этилган режиссёр Дмитрий Власовнинг “Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар”,) режиссёрлар З.Ахмеджанова ҳамда  Ж.Турдиходжаевнинг “Уйғониш” номли мультфильмлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Халқаро анимация кунига бағишланган тадбирлар ўзгача файз, ўзгача кайфият билан ўтказилди. Ушбу тадбирлар келгусида миллий мультипликациясининг ривожи учун хизмат қилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech