Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“УРИБ ТУРГИН, ЮРАК” ҲУЖЖАТЛИ ФИЛЬМИНИНГ ПРЕМЪЕРАСИ УЧУН ПРЕСС-РЕЛИЗ (ОАВ УЧУН)

2019 йил 
27 ноябрь 
соат 17:00                          Алишер Навоий 
                 номидаги киносарой               
           
           Бугун яъни 27 ноябрь соат 17:00да Алишер Навоий номли киносаройда  “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан ишланган 2 қисмли “Уриб тургин, юрак” ҳужжатли фильмининг премъераси бўлиб ўтди.
"Уриб тургин,  юрак" ҳужжатли фильмида ҳаётини одамларга бағишлаган, халққа хизмат қилишни бахт деб билган моҳир, тажрибали кардиолог, Ўзбекистон Респуликаси Қаҳрамони, Ўзбекистон Республика Ихтисослаштирилган Кардиология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими, Фан ва техника соҳасида Давлат мукофоти лауреати, Ўзбекистон Республикаси Кардиологлар уюшмаси раиси – Равшанбек Қурбонов ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилинади.
Фильмда Равшан Қурбоновнинг бошидан кечирган қийинчилик даврларидан то ҳозирги кунга келиб эришган ютуқлари, яқинлари, ҳамкасблари, шогидлари ҳамда беморларининг у инсон ҳақидаги фикрлари, иш жараёнидаги беминнат меҳнатлари тасвирлаб берилади.
“Уриб тургин, юрак” фильми ижодкорлар рўйхати:
Сценарий муаллифлари -  Гулмира Мусажонова, Бахтиёр Якубов
Режиссёр – Музаффар Қорабоев
Оператор – Самижон Суннатиллаев
Картина директори – Ойбек Содиқов
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech