Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Миллий кино ва ёшлар” мавзусида ижодий анжуман

 ва байрам кечаси

ҲАҚИДА ПРЕСС-РЕЛИЗ (ОАВ УЧУН)

 

2019 йил

8 ноябрь
соат 10
:00

соат 17:00

                      “Ўзбеккино” Миллий агентлиги

Мажлислар зали,

                                  ЎзЭОВМАнинг медиа-холли

 

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлигида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида миллий кинематографияни ривожлантириш мақсади турибди. Соҳадаги барча тизим ташкилотларининг фаолияти ўрганилиб, тубдан ислоҳ қилиш ва аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ишчи  гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилди. Навбатдаги анжуман миллий кино ва ёш киноижодкорлар мавзусига бағишланди.

Жорий йилнинг 8 ноябр куни соат 10:00 да “Миллий кино ва ёшлар” мавзусида ижодий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманни актёрлар Алишер Узоқов  ва  Маҳлиё Асқаралиева олиб боришди. Конференция “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов кириш сўзи билан бошланди ва кириш сўзидан кейин мавзуга доир муаммолар ҳақидаги видеоролик намойиш этилди.

Шундан сўнг “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев миллий кино ва ёшлар мавзусида маъруза қилди. Кинорежиссёрлар Сарвар Каримов, Жаҳонгир Аҳмедов  замонавий ўзбек киносида ёш кадрлар муаммоси ва унинг ечими мавзусида гапиришди.

Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институти ўқитувчиси И.Мелиқўзиев “тасвирий ечим муаммолари” хусусида маъруза қилди. “Замонавий кинода рассомнинг роли” мавзусида саҳналаштирувчи рассом А.Умрзоқов ўз фикрлари билан бўлишди. Шундан сўнг “Дилшоҳ-медиа” МЧЖ раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев “Ўзбек киносида продюсерлик фаолияти ва унинг истиқболлари”,  “Fox music sinema” МЧЖ раҳбари, бастакор, овоз режиссёри Дониёр Агзамов “Кинода овоз ва мусиқий безак” мавзуларида маъруза қилишди.

 

Конференция давомида кинокадрларни тайёрлаш, бу йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш бўйича “Йўл харитаси”га таклифлар тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳларини шакллантириш ва йўналишларни белгилашга келишилди. Конференция сўнггида маърузалар бўйича муҳокама бўлди, савол-жавоблар ва таклифлар тингланди.

Конференция тамомланганидан сўнг ёш киноижодкорлар томонидан 2019 йилда тасвирга олинган қисқа метражли фильмлар кўриги бўлиб ўтди:

 

“Дадамнинг совғаси” (реж: Муҳаммадали Эргашев)

“Ўғри” (реж: Илҳом Ҳайдаров)

“Маликаники” (реж: Сарвар Маҳкамбоев)

“Алла” (реж: Фотиҳ Насимов)

“Душанба” (реж: Ҳилола Каримова)

“Совға” (реж: Маҳлиё Асқаралиева)

“Кулча” (реж: Севара Халилова)

“Зумраша” болалар ҳажвий киножурнали

 

Шу куни соат 17:00 да “Зарафшон” концерт залининг Медиа-холлида ижодий анжуманнинг байрам қисми ўтказилди. Байрам тадбири аввалида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, ёш киноижодларни миллий кинонинг келажаги эканини, бугун уларни қўллаб-қувватлаш орқали ўзбек киносига янги об-ҳаво олиб кириш мумкин эканлигини айтди ва ёшларга мурожаат қилди.

Тадбир давомида фаоллик кўрсатган ёш киноижодкорлар эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Кинорежиссёр Сарвар Каримов томонидан ишланган ёш киноижодкорларнинг олдида турган муаммолар акс этган ҳажвий видеолавҳа намойиш қилинди. Шундан сўнг меҳмонларга тадбирнинг асосий бадиий қисми тақдим этилди. Бадиий қисм давомида “Нур ва соя” – фосфор ва чироқлар уйғунлигида амалга ошириладиган рақс дастури, “Бадиий кенгаш” номли саҳна кўриниши ва “Миллий кино ва ёш ижодкорлар”  ҳажвий видеоролиги намойиш этилди.

“Миллий кино ва ёшлар” мавзусида бўлиб ўтган ижодий анжуман ва байрам кечаси ёш киноижодкорлар учун ўзига хос минбар вазифасини ўтади, янги ижодий режалар сари туртки берди.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech