Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Миллий кинематографияни ривожлантириш чора-тадбирлари натижадорлиги ва навбатдаги устувор вазифалар” номли форум

ПРЕСС-РЕЛИЗИ

2019 йил 26 декабрь, соат 10:00

26 декабрь куни соат 10:00 да “Зарафшон” концерт залининг Медиа ҳоллида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “Миллий кинематографияни ривожлантириш чора-тадбирлари натижадорлиги ва навбатдаги устувор вазифалар” бўйича форум ўтказилди. Унда Киноарбоблар уюшмасининг аъзолари, ҳукумат вакиллари ҳамда соҳага энди қадам қўйиб келаётган ёшлар иштирок этди.

Форумда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқиб, кириб келаётган 2020 йил – Янги йил байрами билан барчани табриклади. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида “Миллий кинематографияни ривожлантириш чора-тадбирлари натижадорлиги ва навбатдаги устувор вазифалар” бўйича баённома имзоланганини, бу  миллий кинони ривожлантириш бўйича бир қатор вазифалар белгиланганлигини таъкидланди.

Жумладан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинаётган “Илҳақ”, “Ибрат” ва “101-рейс” фильмлари ва бошқа кино маҳсулотлари учун 17 млрд. сўм ёш кино ижодкорлар учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида тегишли моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун – 600 млн. сўм ажратилиши белгиланган.

            Хусусан форумда 2020 йилда реконструкция учун Инвестиция дастурига киритилган обеъктлар ҳақида ҳам сўз кетди. Унга кўра кириб келаётган йилда  “Алишер Навоий номидаги кино саройи” ДУК,  “Республика кинопрокат маркази” ДУК,  “Дўрмон” киноижодкорлар уйи” ДУК,  “Қорақалпоқфильм” ДУК  сингари иншоотлар киритилгани маълум қилинди. Ушбу мақсадлар учун  20 млрд сўм ажратилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, жамоатчиликка, икки йилда бир маротаба “Тошкент” халқаро кинофестивали ўтказиш, Ўзбекистон кино санъати музейи фаолиятини янада ривожлантириш, самарали фаолият олиб бораётган ва истиқболли киноижодкорларни Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиш, миллий фильмларни сақлаш,     хориж архивларида сақланаётганларини қайтариш, уларни реставрация қилиш, рақамлаштириш фаолияти билан шуғулланадиган  Ўзбекистон давлат фильмлар фондини ташкил этиш, “Ўзбекфильм” кино ишлаб чиқариш туристик комплекси” ни қуриш, “Ўзбекфильм” ДУКни замонавий кино қурилмалари ва техник воситалари билан жиҳозлаш,  Кинематография институтини ташкил этиш сингари вазифалар олдинда тургани таъкидланди.

Бундан ташқари,   “Миллий сериал” студиясини ташкил қилиниб, унда миллий  сериаллар олиниши ҳам маълум қилинди.

“Йирик шаҳарларда давлат-хусусий шерикчилик талаблари асосида  3 тадан кинозалга эга бўлган савдо-кўнгилочар комплекслари  очиш ҳам келгусидаги асосий вазифалараимиздан саналади.  Ана шу мақсадда ҳар бир вилоят марказий қисмидан савдо-кўнгилочар комплекс қурилиши учун ер майдонлари ажратиш, “Миллий банк” томонидан  шундай  комплекслар қурилиши учун имтиёзли кредитлар бериш назарда тутилмоқда. Яқин келажакда кутилаётган улуғвор мақсадларимиздан бири “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ташаббуси билан “Уч шаҳар” лойиҳасини амалга оширишдир. Ана шу мақсадда Давлат активларини бошқариш агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси,  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги сингари муассасалар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳа учун Тошкент вилояти ҳудудидан  116,5 гектар ер ажратиш кўзда тутилган. – дейди “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

Бундан ташқари форум иштирокчиларига Кино арбобларимизни хурсанд қиладиган яна бир хушхабар айтилди. Бу халқимиз орасида “Дом кино” номи билан машҳур “Киночилар уйи”ни қайта ташкил этиш билан боғлиқ. Пойтахтимиздаги узоқ йиллик тарихга эга бўлган эски Киночилар уйи биноси ўрнида бугун кенг кўламли  оширилаётган бунёдкорлик ишлари амлга оширилмоқда. Бугунги кунда ана шу муассасани қайта тиклаш, бунинг учун алоҳида бино ажратиш бўйича Тошкент шаҳар ҳокимига алоҳида кўрсатма берилган.

            Янги йилда давлат даромадига ўтказилган 77 та авто ва мототранспорт воситалари  “Ўзбеккино” Миллий агентлигига берилади. Бу ҳам сифатли ва замонавий кино маҳсулотларни суратга олишда бир мунча қулайликларни юзага келтиради. Ўзбек киносаноатининг ривожи бевосита кадрлар масаласига бориб тақалади. Шу боис мутахассисларнинг хориждаги йирик киностудиялар, таълим даргоҳларида ўқитиш ва  малакасини оширишҳам диққат марказимизда турибганлиги,  “Эл-юрт умиди” жамғармаси билан ҳамкорликда Бутунроссия давлат кинематография институти ва кинематография соҳасидаги халқаро таълим муассасаларига  10 нафардан,  “Мосфильм” Киноконцернига 20 нафар ходим ва мутахассисларни юбориш кўда тутилмоқдалиги айтилди.  

            Форум шу каби қайноқ янгиликлар, қизғин бахс-мунозараларга бой бўлди. Сўзга чиққан киноарбоблар, режиссёр ва оператолрлар, актёр ва актрисалар, соҳанинг ривожи учун ўз фикрларини билдиришди. Ушбу фикрлар ҳам инобатга олиниб, келаётган янги йилда ўзбек киносида яхши янгиликларни кўпайтириш, янги марраларни забт этишга келишилди.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech