Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳикмат Латипов таваллудининг 120 йиллигига бағишлаб ташкил этилган хотира кечаси

 ПРЕСС-РЕЛИЗИ

2020 йил 21 январь, соат 11:00

Ҳикмат Латипов таваллудининг 120 йиллигига бағишлаб тадбир ўтказилди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон кино санъати музейи томонидан  Ўзбекистон халқ артисти Ҳикмат Латипов таваллудига 120 йил тўлиши муносабати билан Кино санъати музейида актёрнинг хотира кечаси бўлиб ўтди. Хоҳ кинода, хоҳ театр саҳнасида бўлсин, Ҳикмат Латипов) ижро этган ролларнинг кўпчилиги “кичик роллар” бўлиб, санъаткор уларни улкан маҳорат ва ажиб жозиба билан яратган.

Ҳикмат Латипов қирқ йил давомида “Ўзбекфильм” да ва бошқа қардош мамлакатларда яратилган ўнлаб фильмларда суратга тушди. Актёрнинг кинода яратган образлари тўлақонлиги, табиийлиги билан ҳам ибратлидир.

Кечада актёр иштирок этган кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг "Муҳаббат можароси" (1972) филми намойиш этилди. Бу фильм намойиши нафақат Ҳикмат Латипов , балки шу фильм ижодкорлари Шуҳрат Аббосов, Ҳотам Файзиев, Пўлат Саидқосимовлар хотирасига эҳтиромдир.

Таниқли театр ва кино актёри Ҳикмат Латипов 1900 йилда Бухоро шаҳрида дунёга келган. 1922–1924 йилларда Бухоро театрида актёр бўлиб ишлаган, 1924–1927 йилларда Москва драма студиясида таълим олган.  Гоццининг “Маликаи Турандот” спектаклидаги Барах Ҳикмат Латиповнинг театр саҳнасидаги яратган биринчи образидир. Санъаткор 1927-1961 йилларда Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрининг етакчи актёри бўлиб ишлаб, турли характер ва қиёфадаги қаҳрамонларнинг образларини яратди. Унинг Подколесин (Н.В.Гоголь, “Уйланиш”, 1935), Абулмалиҳ (Уйғун ва Иззат Султон, “Алишер Навоий” 1949), Ёрмат (Ойбек, “Қутлуғ қон”) каби ўлмас образлари кенг жамоатчилик ўртасида ҳамон машҳурдир.

 Бу спектаклларда актёр ижро этган қаҳрамонлар шахсияти ниҳоятда мураккаб. Ҳикмат Латипов  “Алишер Навоий” спектаклида шоирнинг хизматкори Абулмалиҳнинг даҳо ижодкорга нисбатан садоқати ва юксак эҳтироми, “Қутлуғ қон” да бир умр бойларга ҳалол ҳизмат қилиб, барака топмаган, косаси оқармаган, умри беҳуда ўтган Ёрматнинг маънавий фожиасини шундай усталик билан ифода этадики, унинг маҳоратига томошабин таҳсин ўқийди.

Ҳикмат Латипов қирқ йил давомида “Ўзбекфильм” да ва бошқа қардош мамлакатларда яратилган ўнлаб фильмларда суратга тушди. Актёрнинг кинода яратган образлари тўлақонлиги, табиийлиги билан ҳам ибратлидир. Қишлоқ советининг раиси (А.Усольцев, “Қасам”, 1936),Чол (К.Яшин, “Асал”,1940), Ёрмат (Л.Файзиев, “Қутлуғ қон, 1956), Абдужаббор (З.Собитов, “Стадионда учрашамиз”, 1961),(Х.Файзиев,”Кониют ғорининг сири”, 1965), Латиф ота (Й.Аъзамов,“Оппоқ тонг қўшиғи”), Шукур (А.Ҳамроев,“Лайлак келди, ёз бўлди”,1966), Ғани(Й.Аъзамов,“Сайёд  қўнғироғи”, 1967), Саид Обид(Л.Файзиев, “Улуғбек юлдузи”, 1964), Ота (Ш.Аббосов, “Муҳаббат можароси”1972), Очил бува (З.Собитов, “Чинор”, 1974). Жўра (“Тожикфильм”, “Жўра Саркор”), Йўловчи ота (“Мосфильм”, “Три тополя на Плющихе”, 1967)  каби образларнинг ижтимоий моҳиятини  актёр чуқур оча билди, ўзи яратган қаҳрамонларнинг ички олами, руҳиятига кира олди.

Ҳикмат Латиповнинг ўзбек театр ва кино санъати равнақидаги хизматлари муносиб тақдирланди. 1950  йил унга “Ўзбекистон халқ аристи” унвони берилди.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech