04.11.2020

«Рангсиз тушлар» фильми яна иккита халқаро кинофестивалда иштирок этади vvvv

«Рангсиз тушлар» фильми яна  иккита халқаро кинофестивалда иштирок этади 

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» ильми  жорий йил Ҳиротда бўлиб ўтадиган 6-Халқаро хотин-қизлар кинофестивали ҳамда Индонезияда ўтказиладиган XV Jogja-NETPAC Asian Film Festival ( JAFF )да иштирок этади.

6-Халқаро хотин-қизлар фестивали ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, танловда иштирок этиш учун 123 дан ортиқ мамлакатдан қарийб 3500 ариза келиб тушган бўлиб, Аюб Шаҳобиддиновнинг «Рангсиз тушлар» фильми   махсус намойиш  учун танлаб олинган.

– Кинофестивалда иштирок этиш учун берилган аризаларнинг кўплиги  танлаш жараёнини қийинлаштириб юборди. Бутун дунё кинематографистлари  томонидан ҳар йили  синчиклаб танланадиган нуфузли фильмлар рўйхатига «Рангсиз тушлар» фильмини киритиш  биз учун катта  шараф,  – дейди фестиваль директори Роя Садат.

Режиссёрнинг ушбу фильми 25-29 ноябрь кунлари Индонезияда ўтказиладиган  (Jogja-NETPAC Asian Film Festival) XV Осиё фильмлари кинофестивалида ҳам қатнашиши ҳақида айтиб ўтилди. "Рангсиз тушлар" фильми ушбу  нуфузли фестивалнинг "Осиё истиқболлари" дастурига киритилган.

"Рангсиз тушлар" фильми бугунгача  Анапа шаҳридаги "Киношок", Қозон шаҳридаги "Мусулмон фильмлари фестивали",  "Фреско" (Арманистон) ва "Лукания" (Италия) кинофестивалларининг асосий дастурида қатнашган.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...