28.10.2020

Россиядаги халқаро кинофестивалда ўзбек фильмлари ҳам иштирок этади

2020 йилнинг 14-18 ноябрь кунлари Россияда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги XVII “Волоколамск чегараси” номли фильмлар фестивали бўлиб ўтади. Мазкур фестивалда режиссёр Ҳилол Насимовнинг "Ҳаёт" ва Ҳамидулла Ҳасановнинг "101" (https://telegra.ph/101-10-27) бадиий фильмлари ҳам иштирок этади.

"Ҳаёт" фильми 2000 йил Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларида бўлиб ўтган террористик гуруҳларга қарши жасорат билан курашган ҳарбийларимиз хотирасига бағишланган.

 "101" бадиий фильмида эса Иккинчи Жаҳон урушида катнашган ўзбекистонлик 101 та жангчининг қаҳрамонона ва фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

XVII Халқаро кинофестиваль Россиянинг Москва вилоятидаги қадимий Волоколамск шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ерда 1941 йилда Улуғ Ватан урушининг ҳал қилувчи жангларидан бири - Москва учун жанг бўлиб ўтган. Кинофестиваль доирасида ҳакамлар ҳайъати энг яхши фильмларни танлаб олишади.

 

 

 

Бошқа янгиликлар
27.08.2020 DigiCon6 Asia-2020 халқаро қисқа метражли фильмлар фестивали учун саралаш босқичи бўлиб ўтди

Жорий йил 10-24 август кунлари “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япониянинг DigiCon6 Asia-2020 халқаро ...

22.08.2020 Ўзбекистонда гиламдўзлик санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томони...

20.08.2020 Ўзбек цирк санъати ҳақида фильм суратга олинди

“Ўзбеккино” МА буюртмасига биноан, “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан Ўзбек ...