05.11.2020

“Сакура ифори” кинолойиҳаси бўйича видео-конференция бўлиб ўтди

“Сакура ифори” кинолойиҳаси бўйича видео-конференция бўлиб ўтди

Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Япония билан ҳамкорликда суратга олиниши режалаштирилган “Сакура ифори” кинолойиҳаси бўйича онлайн видео-конференция  бўлиб ўтди. 

Унда Aгентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, лойиҳа муаллифи Акбар Бектурдиев, япониялик таниқли режиссёр Сё Игараши, координатор Котаро Окада, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакили Музаффар Жалилов иштирок этишди.
 
Видео-конференцияда режиссёр Акбар Бектурдиевнинг “Сакура ифори” картинасини япониялик режиссёр Сё Игараши билан ҳамкорликда ишлаш келишиб олинди. Шунингдек, эндиликда лойиҳа учун япониялик продюсерлар топиш, фильмда иштирок этиш учун япониялик актёрлар учун ижодий кастинг жараёнларини ўтказиш борасида фикр алмашилди. 

"Сакура ифори" фильмида Иккинчи жаҳон уруши даврида асирга олинган япон аскарларининг Ўзбекистондаги тақдири ҳақида ҳикоя қилинади.

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...