Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
0
Kinostudiya:
Ватан
Yil chiqarishni:
2015
Toifa:
ko'rsatilmagan
Tavsif:
Сценарий муаллифи: Ҳилол Насимов, Хосият Рустамова
Постановкачи режиссёр: Ҳилол Насимов
Постановкачи оператор: Умид Маликов
Постановкачи рассом: Зебо Носирова
Бастакор: Дмитрий Янов-Яновский
Бош ролларда: Муяссар Бердиқулова, Ширин Исмоилова, Баҳодир Муродов, Шоҳруҳ Насимов, Фотиҳ Насимов ва бошқалар

Режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган мазкур фильмда бутун дунёда жиддий муаммога айланган ноқонуний миграция ва унинг оқибатида юзага келадиган муаммолар – қонунни четлаб ўтган ҳолда, хорижий мамлакатга бориб, ноқонуний меҳнат муҳожирига айланган шахсларнинг машаққатли меҳнати, ҳуқуқсизликдаги оғир ҳаёти ва баъзан аянчли тугаётган қисмати ҳақида ҳаётий мисоллар асосида, таъсирчан йўсинда ҳикоя қилинади.

Дабдабали тўй қилиб, қарзга ботган оила аъзолари жиддий муаммога дуч келади. Оқибатда ота ва унинг икки ўғли пул топиш илинжида мавжуд қонун-қоидаларни четлаб ўтиб, ноқонуний тарзда хорижга ишлаш учун йўл олади.

Аммо улар ўзга юртда ҳуқуқсизликда яшаб, аянчли воқеаларни бошдан кечиришга мажбур бўлади. Ана шундай саргардонликлар оқибатида отанинг умри хазон бўлади. Фарзандлар олдида жиддий муаммо кўндаланг турарди: қандай қилиб отанинг жасадини Ватанига олиб кетиш мумкин?

«Ватан» киностудияси маҳсулоти, 2015 йил.
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech