"Шунқорлар"

Режиссёр: Умид Ҳамдамов       

Сценарий муаллифи: Элмира Ҳасанова

Оператор: Умид Маликов

Бастакор: Жалол Сайфуллаев

Ролларда: Беҳзод Ҳамроев, Маҳфуза Боботиллаева, Нигина Анорбоева, Саидаъло Мақсудхонов, Суръат Исломов, Фотиҳ Насимов

Жанр: Комедия

Мазмуни:

Фильм қаҳрамони Наримон олий лигадаги футбол жамоасининг дарвозабони бўлишни орзу қилади. Аммо унга институтни тамомлаши билан коллежга жисмоний тарбия ўқитувчиси қилиб йўлланма беришади. Ишга ҳафсаласиз ёндашган Наримон коллежнинг “Камолот” ёшлар ҳаракатининг етакчиси Нигина билан танишади, ҳамда ўқувчиларни “Шунқорлар” ҳарбий мусобақасига тайёрлайди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан коллежнинг энг қолоқ гуруҳи илғор ўқувчилар сафига қўшила бошлайди. Фильм биринчи муҳаббат, дўстлик, хиёнат ҳақида ҳикоя қилиб, ёшларни чин ватанпарвар бўлишга ундайди.