26.06.2021

Талабалар ва абитуриентлар билан суҳбат бўлиб ўтди

Талабалар ва абитуриентлар билан суҳбат бўлиб ўтди

Бугун Кинематография агентлигида Россияда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Маҳмудовнинг С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)даги маҳорат устахонаси учун имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ёшлар билан суҳбат бўлиб ўтди. Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ёшларни мазкур муваффақият билан қутлади. 

Маълумки, Кинематография агентлиги ҳамда С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК) ҳамкорликда академик таълим учун танлов эълон қилинган эди. 

Фарҳод Маҳмудов бошчилигида мазкур танлов ўтказилиб, муносиб талабгорлар танлаб олинди ва “Ўзбекфильм” киностудиясида ижодий имтиҳон бўлиб ўтди. Охирги босқичда эса институтнинг “Актёрлик маҳорати” кафедраси томонидан имтиҳон олинди.

Эндиликда барча имтиҳонлардан муносиб ўта олган 15 нафар ёшлар илк бор ҳукумат кўмаги асосида С.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)да таҳсил олади.

Бошқа янгиликлар
04.09.2021 «МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

«МИР» телеканалида «Узбекистан. Независимость. Миссия выполнима» фильмининг премьераси бўлиб ўтди   ...

04.09.2021 Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди

Ўзбекистонлик ёшлар ВГИКда ўқиш учун юборилди   Бутунроссия давлат кинематография институтида янги ў...

04.09.2021 Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди Тошкентга ташрифи ...