"Тенгиз"

Сценарий муаллифлари: Ғафур Шермуҳаммад, Шуҳрат Ризаев

Режиссёр: Мансур Васати

Оператор: Дилмурод Турдибоев

Саҳналаштирувчи рассом: Бектош Ражабов

Фильм директори: Файзираҳмон Усмонов

Ролларда: Ситора Фармонова, Купжурсин Алланазаров, Роза Пиязова, Феруза Саидова, Лизахон Ҳақназарова ва бошқалар
Жанр: Драма

Студия: “Қорақалпоқфильм” ДУК
Мазмуни: 
Фильм Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида яшовчи «Мўйноқ чевари» МЧЖ директори Манзура Эрниязованинг ҳаётини тасвирлаб беради. «Жасорат» медали соҳиби, шунингдек, тадбиркорлар ўртасида ўтказиладиган «Ташаббус» танлови ғолибаси Манзура Эрниязова мардлик, куч-қудрат ва матонат намунасидир. Бу аёл яқин кишисининг хиёнатига учраган, тушкунликка тушиб, ногирон бўлиб қолган бўлади. Шунга қарамай, у ҳаётнинг барча қийинчиликларини енгишга ва жамиятнинг муносиб аъзоси бўлишга, тикувчилик цехи очиб Мўйноқ қизларини иш билан таъминлашга куч топади.

Фильмдан кадрлар