04.09.2021

Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Тошкентга ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

Бугун Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Тошкент халқаро кинофестивалига ташрифи кутилаётган Туркия делегацияси билан онлайн мулоқот  ўтказди. 

Мулоқотда агентлик раҳбарияти билан бирга Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири ўринбосари Ahmet Misbah Demircan, Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Olgan Bekar, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маданият ва туризм маслаҳатчиси Alparslan Akıncı ва бошқалар иштирок этди. 

Томонлар мулоқот давомида "Ипак йўли дурдонаси" XIII Тошкент халқаро кинофестивалида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб боришди. Унга кўра фестиваль доирасида Ўзбекистонда турк кино кунлари ўтказилиши режалаштирилди. Шунингдек, икки давлат киноижодкорлари иштирокида учрашувлар, жонли мулоқотлар ташкил этиш масалалари илгари сурилди. Мулоқотда Туркия Республикаси Маданият ва Туризм вазири ўринбосари турк киноижодкорларининг ташрифлари Туркия ва Ўзбекистон телеканаллари орқали эфирга узатилиши таклифини билдирди. Шу билан бирга Тошкент халқаро кинофестивалига машҳур турк киноюлдузларининг ташрифини таъминлаш ва кутиб олиш ишлари кўриб чиқилди.

Агентлик Бош директори Туркия делегацияси билан мулоқот сўнгида 28 сентябрь куни старт олиши кутилаётган Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонларда ёрқин ва унутилмас хотиралар қолдиришига ишонч билдирди.

Бошқа янгиликлар
19.10.2021 "Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади

"Озод қушлар" альманах фильм намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида ташкил эт...

17.10.2021 “Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг ОАВ вакиллари, ижодкорлар ва ёшлар учун махсус намойиши бўлиб ўтади. Ф

“Тутқунлик” фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтади Бугун соат 18:00 да Ёшлар ижод саройида  Кинемат...

15.10.2021 “Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди

“Бир кунлик тўй” комедиясининг махсус намойиши бўлиб ўтди Кеча Ёшлар ижод саройида Кинематография а...