29.11.2021

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

 

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан Рашид Маликов режиссёрлигида суратга олинган “Тутқунлик” (“Неволя”) бадиий фильми Россияда бўлиб ўтган “Волоколамский рубеж” ҳарбий-ватанпарварлик кинофестивалида “Гран-при” бош соврини билан тақдирланди.

 Мазкур кинофестиваль 2004 йилдан буён Иккинчи жаҳон урушида катта жанг майдонига айланган Россиянинг қадимий Волокаламск шаҳрида ўтказилиб келинади. Унда ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар саралаб олинади. 

«Туткунлик» фильми реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда Яқин Шарқдаги уруш ўчоғидан ватандошларимизни қайтарилиши акс эттирилган. 2019-2020 йиллар ўтказилган мазкур «Меҳр» операцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган.

"Меҳр" операцияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли бўлиб, ушбу ташаббус ўзбек кинематографистларини ҳам бефарқ қолдирмади. Биринчи опреацион ҳаракатлардан кейин бу борада ҳужжатли фильм суратга олинган. Унда жараён ҳақида батафсил ва аниқ маълумотлар келтирилган. Кейин бадиий фильм ҳам суратга олинди", дея таъкидлади Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

"Фильм ғояси 2020 йилнинг ёз ойларида туғилди. "Меҳр" операцияси бу улкан инсонпарварлик ҳаракатлари бўлиб, уни инсонларга кўрсатиш лозим. Кинокартинанинг суратга олиш ишлари эса 2021 йилнинг апрель ойида бошланган", дейди фильм режиссёри Рашид Маликов.

Маълумот учун, “Тутқунлик” кинокартинаси яқинда Туркиянинг “Коркут Ата” халқаро кинофестивалида ҳам иштирок этиб, ҳакамлар ҳайъатининг махсус совринига сазовор бўлган эди.

Бошқа янгиликлар
21.01.2022 «Баҳс» қисқа метражли фильми Япониядаги ISCA халқаро кинофестивалининг Гран-при мукофотига сазовор бўлди

«Баҳс» қисқа метражли фильми Япониядаги ISCA халқаро кинофестивалининг Гран-при мукофотига сазовор б...

20.01.2022 Беларуслик кинопродюсерлар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди

Беларуслик кинопродюсерлар томонидан маҳорат дарси ташкил этилди ВГИКнинг Тошкентдаги филиалида бел...

20.01.2022 2022-2023 ўқув йилида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтида (ВГИК, Москва шаҳри) ўқиш истагини билдирган ўзбекистонлик абитуриентлар учун 9 та мутахассислик бўйича кириш имтиҳонлари бошланди

2022-2023 ўқув йилида С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтида (ВГИК, М...