14.04.2021

“Узбечка” фильмида ўзбек ва беларуслик ижодкорлар ишламоқда

“Узбечка” фильмида ўзбек ва беларуслик ижодкорлар ишламоқда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси биноан “Сinema of Сentral Аsia» студияси ва Беларусь Республикасининг "Парасон Продакшн" студияси кўмагида “Узбечка” (“Ўзбек қизи”) фильми суратга олинмоқда.

Фильм постановкачи режиссёри Акбар Бектурдиев кинокартина қандай жараёнларда эканлиги ҳақида маълумотлар берди: “Узбечка” (“Ўзбек қизи”) - мураккаб постановкали тарихий-ҳарбиий бадиий фильм саналади. Ҳозирги пайтда фильмни суратга олиш учун тайёргарлик жараёнларининг биринчи этапи якунланди. Фильм сценарийсидаги урушгача бўлган жараён, яъни Ўзбекистон ҳудудидаги саҳналари кеч куз ва ёз фасллари воқеалари мавсумларга қараб суратга олинади. Шунингдек, жанг билан боғлиқ уруш саҳналари Беларусь Республикасининг Минск шаҳри ҳудудида тасвирга олиш режалаштирилган. Кинокартинадаги кеч куз эпизодлари Жиззах вилояти қишлоқларида суратга олинади”

Кинокартина ижодий гуруҳида беларуслик ижодкорлар ҳам ишламоқда. Постановкачи режиссёр Акбар Бектурдиев, операторлар Ҳусан Алижонов, Максим Куровский, постановкачи рассомлар Акмал Саидов, Виталий Григорьевич, костюмер Наталья Одинцова, гримёрлар Галина Иванова, Надежда Колёсова, экшн Роман Королев, арт продюсерлар Файзираҳмон Усмонов, Юрий Иванов. 

Ролларда Айсенем Юсупова, Зулхумор Мўминова, Муҳаммадисо  Абдулхайиров, Фарҳод Худойбердиев ва бошқалар.

 

 

Бошқа янгиликлар
01.12.2021 Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди

Прокуратура органлари тизими борасида суҳбат ташкил этилди Кеча Кинематография агентлиги Бутунросси...

30.11.2021 Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди

Малайзия делегацияси билан давра суҳбати бўлиб ўтди Бугун Кинематография агентлигида Малайзиянинг “...

29.11.2021 “Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди

“Тутқунлик” фильми яна бир халқаро кинофестивалда тақдирланди   Кинематография агентлиги буюртмас...